Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек сўмининг янги юзи: Бухородан Хоразмгача Янги намунадаги | bakiroo

Ўзбек сўмининг янги юзи: Бухородан Хоразмгача

Янги намунадаги 50 000 ва 100 000 сўмлик купюраларнинг муомалага киритилиши билан банкноталарнинг "Буюк ипак йўли" тематикасига ўтказиш деярли якунланди.

Агар эътибор қаратилса, тарихий обидаларимиз ва осори-атиқаларимизни қамраган тасвирдаги банкноталаримизнинг ҳар бири битта тарихий ҳудудимизга бағишланган.

2 минг сўмлик Бухоро билан боғлиқ.

5 минг сўмлик Самарқандга бағишланган.

10 минг сўмлик Тошкентга аталган.

20 минг сўмликда жондан азиз Қорақалпоғистонимиз акс этган.

50 ва 100 минг сўмлик Сурхондарё ва давлатчилигимиз бешиги Хоразмни ифода этади.

Энди темадан ташқарида ўтган эпохадан фақат кирилл алифбосидаги 1 000 сўмлик банкнота қолмоқда. Балки энг кичик қоғоз купюрамиз ҳам янги мавзуга мослаб юборилар, масалан, Фарғонага атаб. Эҳтимолки, 2001 йил намунасидаги 1 000 сўмлик ўрнини секин-аста тангалар эгаллар.