Get Mystery Box with random crypto!

'Қаттиқлаштириш' сиёсати бошланишига мужда берилди Федерал ре | bakiroo

"Қаттиқлаштириш" сиёсати бошланишига мужда берилди

Федерал резерв тизими қарорларининг бир қатор жиҳатлари маълум қилинди.

Кутилганидек, очиқ бозорда активларни сотиб олишни қисқартириш ойлик ҳажми 30 млрд.долларга етказиладиган бўлди. Дастур 2022 йил март ойида тўлиқ ёпилади.

Шу билан бирга, Тизимнинг очиқ бозор қўмитаси FOMC ставкалар бўйича прогнозларни янгилади. Унга кўра 2022 йилда ставка босқичма босқич уч марта, 1,25%гача оширилиши мумкин. Ставканинг оширилиши 2023 йилда ҳам давом этади (уч босқичда 2,25%гача).

Демак, пул бозорида арзон ва ҳатто манфий ставкалар амал қилган давр тугамоқда.