Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.93K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 273

2021-12-20 09:39:57 Миллиардерлар бойишда давом этмоқда: Ғарбда ҳам Россияда ҳам

Йил якунланишига 10 кун қолганда Bloomberg нашри миллиардерлар индексини эълон қилди.

Индекс очиқ бозор ва фонд биржаларида котировка қилинадиган активларни инобатга олган ҳолда тузилади.

Индексга кўра, ТОП-10 миллиардерларнинг барчаси 2021 йил жуда мураккаб келганига қарамай, ўз бойликларини янада оширишган. Дастлабки ўнталикнинг тўққизтаси америкаликлар.

Рўйхатга кирган топ россиялик миллиардерлар ҳам бойликларини кўпайтиришга муваффақ бўлишган. Эътиборлиси 2021 йилда энг кўп ўсишга эришган миллиардер - Путиннинг ошнаси Геннадий Тимченкодир.
12.1K views06:39
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:10:11 UzAutoMotors 2022 йил 1 февралгача энг «ходовой» автомашиналар учун ариза қабул қилишни тўхтатган экан, шу муддатгача хориждан авто олиб кириш учун божхона божларини 15 фоизгача тушириб қўйиш керак.

Ахир давлат бюджети зарар кўрмаслиги керак-ку, аллақандай эркатой, «монополист» компаниянинг ишни эплолмаётганидан. Тўғрими?

Биратўла 3 ойда қанча бож тўпланишига қараб, «растаможка»ни пасайтирсак бўлаверадими-йўқми, бундан давлатга фойдами-йўқми, хомчўт қилиб олинарди.

@shokirjonov
11.0K views05:10
Ochish/sharhlash
2021-12-19 17:39:29 Солиқ органлари томонидан қўлланиладиган молиявий санкциялар бекор қилинмоқда.

Маълумки, жорий ҳафта бошида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Ушбу қонунга асосан, солиқ қонунчилигига тадбиркорлар ва фуқаролар манфаатига хизмат қилувчи бир қатор янгилиликлар киритилмоқда. Жумладан:

Давлат раҳбарининг ПФ-6307-сонли фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкцияларни бекор қилиш (Параллел равишда, Вазирлар Маҳкамаси қарорига киритилаётган ўзгартиришларга орқали солиқ органлари томонидан камерал солиқ текшируви бўйича молиявий санкция қўллаш амалиёти ҳам тугатилмоқда);

Жисмоний шахсларга солиқ органлари томонидан хизмат кўрсатишнинг экстерриториал тамойилини жорий этиш;

Уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларни солиқдан озод этиш;

Фойда солиғи солинадиган солиқ базадан чегириб юбориладиган амортизация нормалари ва инвестициявий чегирма миқдорларини ўртача 2 баробарга ошириш;

Хўжалик субъектларига фойда солиғи бўйича аввалги йилда кўрилган зарарларни жорий йил фойдасидан тўлиқ 100% чегириш имкониятини бериш (амалда 60%дан ошмаслиги лозим);

Юридик шахслар учун молк-мулк солиғи ставкасини 2% дан 1.5% га пасайтириш;

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобилларни сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик учун йиғимни бекор қилиш;

Камерал текширувини белгилашда инсон омилини истисно қилиш мақсадида солиқ тўловчи топширган ҳисосботлар таҳлилини автоматлаштирилиган тизим ёрдамида (инсон омилисиз) ўтказишни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.

Лекин шу билан бирга, қонун лойиҳасида мен учун унчалик маъқул бўлмаган ўзгаришлар ҳам маъқулланди. Мисол учун, юридик шахслар учун молк-мул солиғи базасини белгилашда кўчмас мулк қийматига нисбатан минимум миқдорлар белгиланди. Бу миқдор 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида 2.5 млн сўм, вилоятлар марказида эса 1.5 млн.сўмдан кам бўлмаслиги керак. Натижада, гарчи юридик шахслар учун солиқ ставкаси пасайтирилган бўлсада, минимум қиймат белгиланиши аслида тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкини ошишига олиб келиши мумкин, деб ўйлайман. Aйниқса, фойда коэффициенти кўчмас мулк кв.метрига нисбатан паст бўлган тадбиркорлик субъектлари учун мол-мулк солиғи сезиларли ўсиши мумкин.

Шунингдек, бюджетнома ҳамда давлатимиз раҳбарининг ПФ-6319-сонли фармонида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари фақатгина 6та модда (нефт, табиий газ, олтин, мис, волфрам ва уран) учун камайтирилиши белгиланганди. Бироқ, гарчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш нисбатан сердаромад ва кам сонли ўйинчилар иштирок этадиган бозор бўлсада, белгиланган 6та моддадан ташқари яна бир нечта фойдали қазилмалар учун ҳам солиқ ставкалари сезиларли миқдорда пасайтирилмоқда. Афсуски, муҳокамаларда бошқа турдаги фойдали қазилмалар учун солиқ ставкасини пасайтириш юзасидан аниқ ҳисоб-китоб ёки асослантириш тақдим этилмади.

Aлбатта, ўз эътироз, савол ва таклифларимни қонун лойиҳасининг фракция ва қўмита муҳокамаларида кўтардим ҳамда ялпи йиғилишда ҳам ушбу масалаларга эътибор қаратишга ҳаракат қилдим. Лекин жонли эфирда гувоҳ бўлинганидек, афсуски кўп савол беришим баъзи депутатларимизга малол келди. “Парламент йиғилиши муҳокамалар учун эмас, балки фақат муносабат билдириш учун”, деган эътирозлар янгради.

Aсосий вазифаси давлат бюджетини қабул қилиш ва уни ижросини устидан назорат ўрнатиш ҳамда мамлакатда солиқ сиёсатини белгилаш бўлган депутатларнинг (яна биттаси катта фракция раҳбари) ўзлари биринчи навбатда мени савол бериш ва муҳокама қилиш ҳуқуқимга қарши чиққандан сўнг таклиф ва эътирозларим учун асосли жавоб бермаганига ҳукумат вакилларидан хафа бўлишим ўринсиз экан, деб хулоса қилдим. Биз депутатлар токи бюджет ва солиқ масалаларига жиддий эътибор қаратиб, ҳукумат олдига тўғри саволлар қўйишни ўрганмас эканмиз, “Янги Ўзбекистон”нинг “Эски Парламенти” бўлиб қолаверамиз.

@D_Ganiyev
11.4K views14:39
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:30:00 Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учинчи йилдирки қисқармоқда

Статистикага кўра, Ўзбекистонда ароқ, вино, пиво, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда. Ароқ ва вино ишлаб чиқаришнинг қисқариши пандемиядан аввал, тўқ йиллардаёқ бошланган.

Спиртли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш қисқараётгани соғлом турмуш танлови сабаб истеъмол камайиб бораётгани билан боғлиқми ё эътиқодларга тақаладими, чуқур ўрганишлар ва сўровларсиз бир нима дейиш қийин. Нозик масала.

Эътиборлиси, алкоголь ва тамаки импорти ортмоқда, демак юқори сифатли, баланд нарх сегментидаги алкоголь ва тамаки истеъмоли ҳам кенгайиб бораётгани аниқ.

Келаси 2022 йилдан, маҳаллий ва импорт тамаки ва алкоголь бўйича акцизларни бирхиллаштириш сиёсати давом этиши инобатга олинса, ишлаб чиқаришни яна қисқаришини, айни вақтда импортни ортишини кутиш мумкин.

Бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш масаласида тенденциялар деярли ўзгармаган. Андижон ва Қашқадарёда саноат ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда. Саноатнинг негизи ҳисобланган газ қазиб олиш ва электр генерацияси ортмоқда.
11.7K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-12-19 11:34:20 «Ойликлар Ўзбекистондагидек бўлиб қолди»

"Демократияларда президентнинг хатолари фақат президент учун оқибатлар яратади, тиранияда эса президент хатолари бутун мамлакат учун кулфатлар яратади. Бу гаплар бугунги Туркия ҳақида айтилгандек.

Дарёўз сиёсатчиларнинг катта хатолари ва амбициялари сабаб молиявий бўҳрон ичида қолган Туркиядаги ватандошларимиз билан мулоқот қилипти.

"Нарх-наво ошганидан сўнг туркларнинг ўзи ҳам четга чиқиб кетяпти. Юртдошларимизга Туркияга ишлашга келишни тавсия қилмайман. Ойликлар Ўзбекистондагидек бўлиб қолди".

"Маҳсулотларни долларда олганимиз учун биз жуда катта зарарга кирдик".

"Аммо лирада ишлайдиган юртдошларимизга қийин бўляпти. Таниган-билганларимнинг кўпи Россияга Польша, Германияга чиқиб кетяпти".

"Тўрт ой аввал энг кам иш ҳақи — 2825 лирага ишлаётган ватандошимизнинг маоши 300 доллардан ошиқ бўлган, ҳозирги курс бўйича у 195 долларга ишлашига тўғри келяпти".

"Мен бу фирма учун сармоя киритгандим. Ўшанда доллар 8,50 лира эди. Ҳозир эса курс 14 дан баланд турибди. Киритган пулларимнинг ярмининг ярми ҳам чиқмаяпти. Ҳозир инқироздамиз".
12.3K views08:34
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:42:48 Бобурмирзо Ҳамроқулов ЯНГИ Ўзбекистон қаҳрамони бўлиши керак

https://www.gazeta.uz/ru/2021/12/17/orginfo/
6.8K views15:42
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:16:08 Россия Марказий банки асосий ставкани оширди

Кутилганидек, регулятор асосий ставкани 1 фоиз бандига, 8,5%гача кўтарган.

Асосий мотив кучайиб бораётган инфляцияга қарши кураш. Ноябрь якунларига кўра Россияда инфляция 8,4%га етган (янгиланган прогноз 7,9% эди). Аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,8%ни ташкил этган.

Регулятор пул-кредит шартларини кейинчалик ҳам қатъийлаштиришда давом этишига ишоралар берган.

Марказий банк қароридан кейин рубль ўсишни бошлади, лекин нефтнинг яна арзонлаётгани вазиятни орқага қайтарган.
9.0K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:15:25
Қораўзак туманида шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республикасида қуриладиган 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШЭС) лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этди.

Манба
8.7K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:02:45 Статистика қўмитаси бизнес билан чатишиб кетган муттаҳам амалдорлар ҳимоясига чиққанга ўхшайди

Фойдаланувчилар биладики, stat.uz сайти орқали хўжалик субъекти тўғрисида маълумот олиш имкониятлари атайин чекланган. Яъни қўмита сайти юридик шахсларнинг манзили, раҳбари ва таъсисчилари билан боғлиқ маълумотларни акс эттиради холос.

Қўмитанинг сайтидан фарқли ўлароқ Orginfo.uz сайти юридик шахс, унинг раҳбари ва таъсисчиларининг аффилланган шахсларини ҳам биратўла кўрсатиш имкониятлари мавжуд. Сайт дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов томонидан яратилган.

Қарангки, статистика қўмитаси Orginfo.uz сайти яратувчиси устидан ИИВга шикоят қилипти.

Шунақа чидамаслик бўладими? Бу нима ўзи? Статистика қўмитаси кимни ҳимоя қилаяпти?

Ваколатларини шахсий ва қариндош уруғи билан бойиш учун ишлатиб ётган, бизнес билан чатишиб кетган, ҳар қадами манфаатлар тўқнашувидан иборат амалдорлар кети очилиб қолаётганидан шунчалар ташвишдами?

Қачондан буён очиқ маълумотлар асосида сервис яратиш қонунбузарлик бўлиб қолди?

Уят қисқаси. Янги Ўзбекистонни шарманда қилиш учун яна нималар қилмоқчисизлар?
33.0K viewsedited  11:02
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:01:10 USD/TRY -16.61

Турк лираси янги туб қидираяпти

https://t.me/the_bakiroo/3772
9.0K views10:01
Ochish/sharhlash