Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Telegram kanalining logotibi the_bakiroo — bakiroo
Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.44K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 268

2021-12-15 09:02:29 Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртача даромади 47 минг рублдан ошган

Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўрта осиёлик мигрантларнинг ойлик даромади, ўтказилган сўровларга кўра, 47,1 минг рублни ташкил этган. Солиштириш учун Россия фуқароларининг ўртача маоши 54,6 минг рубль атрофида.

Мигрантларимиз энг кўп даромад олаётган соҳалар бу Қурилиш ва ремонт (54 минг рубль), энг ками эса Қишлоқ хўжалигида (37 минг рубль).

Лекин мигрантларга бунча даромад ишлаб топиш учун 8 соатдан кўп ишлашларига тўғри келади. Мигрантларнинг 27,5%и суткасига 10 соатгача, 27%и 10-12 соат, 22,4%и эса 12 соатдан зиёд ишлашларига тўғри келаётгани қайд этилган.
9.9K views06:02
Ochish/sharhlash
2021-12-15 06:00:05 Омонатлар бўйича ставкалар ошаётганидан ҳайрон бўлмаслик керак

Чунки бу сигнал. Бозорда, иқтисодиётда йўқотишлар билан боғлиқ рисклар ортгани сари ставкаларнинг юқорилаши табиий.

Иқтисодиётда солиқ юки ортиши, мулк ҳуқуқи ёмонлашуви, бюджетда адолатли тақсимотнинг йўқлиги, рақобат йўқ соҳаларга киришнинг тўлови юқори ва бир хил эмаслиги жамғарувчиларда ва инвесторларда риск иштаҳасини ўлдираверади. Ўз-ўзидан улар маблағларини тинч соҳилда - кафолатланган омонатларда ёки валютадаги активларда сақлашни маъқул кўришаверади.

Шу маънода омонатлар бўйича ўртача ставка тарихий максимум 20,5%гача кўтарилганидан ҳайратланмаслик керак, бу бозор ва унинг иштирокчиларининг биз яшаб турган маконимиз ва замонимизга мос реакцияси.

Шахсан мен омонатлар бўйича фоизлар кўтарилаётганидан эмас, корпоратив депозитлар бўйича ставкалар (14,7%) шубҳали даражада фарқли ва паст даражада қолаётганидан хавотирланган бўлардим. Демак, бу секторда бозор йўқ, нарх каналлари ишламаяпти, риск мутаносиб эмас. Депозит бозорининг ярмида шаффофлик йўқлиги - мана бу кўпроқ ташвишлантириши керак.

Кредитлар бўйича юқори ставкалар (21,4%), айниқса янги тарихимида биринчи марта корпоратив кредитлар нархи (21,3%) чакана кредитлар нархига (21,5%) энг яқин нуқтага келгани ҳам сиёсатдаги тутумимиз ва қўллаётган амалимиз унчалар мутаносиб эмаслигидан, табиий мувозанатга, бозорга қарши юраётганимиздан, қоидаларимиз ижтимоий келишув эмаслигидан ва фақат тор доиралар манфаатларига ишлаётганидан сигнал аслида.

Шунинг учун хурсанд бўлайлик. Дўст бозор бизга "соғ эмас, касалсан; лўлича муолажага эмас, профессионал давога муҳтожсан" дея сигнал бераётганидан.

@the_bakiroo
10.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 20:20:16 Кампания вақтида қатор масалалар, нозик темалар, гарчи уларга нисбатан муносабат ўта муҳим бўлса-да, номзодлар томонидан кун тартибига умуман олиб чиқилмади.

Бу ЕОИИга аъзолик, ёқилғи-энергетика тарифларини эркинлаштириш, чиновникларга ёқмайдиган маъмурий ислоҳотлар каби. Конституциявий ислоҳотлар темаси ҳам сайлов натижалари эълон қилингунча табу бўлиб турди.

Бирон бир номзод халққа бу мавзулар бўйича позициясини очиқ билдириб, ростгўйлик билан режаларини баён қилиб, ишончли мандат олишга уриниб кўргани йўқ.

Маданиятли ва рақобатли сиёсат шаклланган давлатларда энг муҳим масалалар бўйича позициялар ва режалар очиқ, олдиндан ошкор қилинади. Шуниси билан ғолибнинг мандати ҳалол бўлади.
5.1K views17:20
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:15:36 Номзодлардан учтаси сайловолди дастурида ҳатто Конституция сўзини ишлатмаган: Акмал Саидов ёлғончи эмас, деб умид қиламан

Акмал Саидов "Конституциявий ислоҳотлар — давр талаби" деган мақола билан чиқиш қилипти.

Иқтидорда ким бўлишига қарамай, ҳар қандай сиёсий жараён ва ҳаракатларни Конституциявий эканини исботлаб беришга тайёрлигини ҳамиша намойиш этадиган Акмал Саидов мақоласини "Ўзбекистон Президенти сайловида барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш таклифи илгари сурилган эди" дея бошлаган.

Акмал Саидовни билмадим, Сайлов кампаниясини мунтазам ва қолдирмай кузатиб борганим учун, биронта номзод Конституциявий ислоҳот ҳақида сўз очганини эслай олмадим, қидирдим, топа олмадим. Агар ҳақиқатан шундай бўлса, номзодларнинг бу ҳақдаги чиқишлари видеоси ёки контенти кўрсатилса, яхши бўларди. Ҳарқалай Акмал Саидов ёлғончи эмас, деб умид қиламан.

Унгача, келинг номзодларнинг Сайловолди дастурлари билан танишайлик, ахир, агар улар Конституция ислоҳотларини режалаштирилган бўлишса, фавқулодда муҳим режа ўлароқ, бу дастурларида албатта акс этиши керак эди.

Энг аввал ғолибдан бошлаймиз.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури. Конституция сўзи ишлатилмаган.

Иккинчи ўрин соҳибаси Максуда Варисованинг сайловолди дастури. Бир марта Конституция сўзини ишлатган, лекин амалдаги Конституцияни назарда тутган.

Учинчи ўрин эгаси Алишер Кадировнинг сайловолди дастури. Кадиров Конституциявий ислоҳот ҳақида умуман сўз очмаган, лекин Конституцияга 3та ўзгартириш киритишни таклиф этган:
1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий урф-одатлар, анъана ва халқимизда шаклланган қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарлик билан боғлиқ нормалар билан тўлдирилади.
2. Ўзбекистон Конституциясига мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган ва миллий қадриятларни камситадиган лойиҳаларда иштирок этишни таъқиқловчи норма киритиш ташаббус қилинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида нафақат иқтисодий манфаатлар, балки қадриятларга мос бўлмаган ҳар қандай иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамкорликларга йўл бермайдиган норма акс эттирилади.

4- ўрин эгаси Нарзулла Обломуродовнинг сайловолди дастури. Конституция сўзи ишлатилмаган.

5- ўрин эгаси Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури. Конституция сўзи ишлатилмаган.

Бирорта номзоднинг сайловолди дастурида Конституциявий ислоҳотлар ҳақида гапирилмаган бўлса, унда қайси учрашувда қайси сайловчи ўзидан-ўзи чиқволиб Конституцияни ўзгартирайлик деган экан. Жуда қизиқ.

Қайтараман, агар номзодлар сайлов кампанияси давомида бирон учрашувда Конституциявий ислоҳотлар ҳақида режалари билан ўртоқлашган бўлса, марҳамат, бу ҳақдаги асосли далиллар очиқланиши керак.
7.0K viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:13:41
Ўзбекистондаги ноодатий манзилларни бериб борадиган сирли канални топиб олдик.

Раҳмат шартмас
@uzb_vpuz
7.8K views15:13
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:37:39 Пул массасининг ўсиши ЯИМ номинал ўсиши даражасига етиб олди

Йил якунланишига бир ой қолганида миллий валютадаги пул массаси ўсишда давом этиб, 87,6 трлн.сўмга етган. Пул массасининг ўсиши кетма-кет 11- ой давом этмоқда. Эътиборлиси, ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда ўсиш суръати деярли 26%га етган, бу ЯИМ номинал ўсиши кўрсаткичидан бироз юқорироқ дегани.

Айни пайтда ноябрь ойи давомида нақд пуллар ҳажми бироз, 0,4 трлн.сўмга қисқарган, ҳисобварақдаги қолдиқлар эса 3 трлн.сўмдан зиёдга ошган. Бу катта эҳтимол, давом этаётган жуда юқори фискаль фаоллик эвазига юз берган.

Пул массасининг ўсиши ой охирида вакиллик ҳисобварақлари қолдиқларининг ўсишига таъсир кўрсатмаган (балки конвертация операциялари ҳажмларининг ўртача ойлик кўрсаткичларидан кўп бўлгани туфайли). Вакиллик қолдиқлари 2,5 трлн.сўмга камайиб, 14,2 трлн.сўмни ташкил этган. Монетар олтин қолдиғи қарийб 11 трлн сўмга камайган, бу олтин сотилиши ва котировкалар ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
8.7K views13:37
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:49:37 Яхши хабар: Ниҳоят қирғиз сим-карталаридан воз кечамиз!

Чегара ҳудудларда яшовчилар яхши билишади, масалан, Қирғизистон билан чегара ҳудудларда ўзбек уяли алоқа компаниялари алоқа сифати жуда ёмон, мобиль интернет эса йўқ ҳисоби. Бунинг ортидан чегара ҳудудларда яшовчилар қирғиз сим карталаридан фойдаланишга мажбур. Ўтган йили Сўх воқеалари бўлиб ўтган кунларда юқори мартабали ўзбек чиновниклари учун мазкур муаммо янгилик бўлган. Бу фақат Сўхда эмас, Марҳаматдаям, Қувадаям, Учқўрғондаям шу аҳвол.

Чегарадаги ёмон алоқа муаммоси Қозоғистон билан, Тожикистон билан чегарадош ҳуудлардаям жуда долзарб. Ватандошларимиз қўшни давлатларнинг уяли алоқа компаниялари хизматидан фойдаланишдан ўзга чораси йўқ.

Ҳукумат раҳбари алоқа соҳасига масъул бўлган мамлакат учун бу жуда ёқимсиз ҳолат.

Энди бу борада вазифа ўзгарадиганга ўхшайди. Бугунги йиғилишда қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши ваъда қилинган. Шунингдек, уяли алоқа компанияларига базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Демак, ниҳоят уяли алоқа мамлакатимизга кириб келгандан кейин 25 йил ўтиб, қирғиз сим-карталаридан қутуламиз.

@the_bakiroo
9.7K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-12-14 14:18:12 Ўзбек бизнеси бир-бирини топиши учун яхши имконият

Ўзбекистонда бизнес юритишнинг муаммолари кўп. Улардан бири бизнес ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида нетворкинг ва ўзаро хабардорликнинг суст даражада қолаётганидир.

Бугун Тошкент шаҳрида очилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси шу бўшлиқни бироз бўлсада тўлдиради. Ярмарка 18 декабргача давом этади.

Сиз узоқ вақт қидирган ҳамкорлар - маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки йирик саноат ташкилотлари билан ҳамкорликни бошлаш учун бундан яхши имконият бўлмайди.

Ўтказиб юборманг!
9.5K views11:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 11:29:57 Қўйлиқ бузилиши ва бозорчиларни мажбурлаш жараёнлари нархлар ошишига олиб келган

Қўйлиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорида бозор бузилиши ва бозорчи-ю, дўкондорларни кўчирилиши ҳаракатлари ортидан қатор маҳсулотлар нархлари кўтарилган.

14 декабрь ҳолатига 1 декабрь билан солиштирганда саримсоқ пиёз, лавлаги, бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампири, нўхат, ловия, гуруч каби маҳсулотлар нархи қимматлаган. Эсингизда бўлса кўч-кўч мажбурлашларига ва маҳсулотларни бозорга киритмаслик ҳаракатларига энг кўп шу маҳсулотлар билан савдо қилувчилар рўпара келишганди.

Бозорга қарши ҳеч бир ҳаракат изсиз қолмайди. Бозорга тош отсанг, у сенга замбаракдан ўқ отади. Афсуски бу ўқдан бузғунчи амалдорлар эмас, оддий халқ жавр кўради.

Дарвоқе, бузғунчи амалдорларнинг ҳаракати биринчи босқичдаги режа бўйича иш берди:

Роса ажиотаж қилиб, норозиларни мажбурлаб, қамоққа тиқиб бўлишгач, тала-тўпда, ҳувиллаб ётган, мажбурламаса, ит ҳам бормайдиган Фуд ситидаги дўконларини сотиб олишди.

Энди бироз ҳовур босилгач, иккинчи босқичга ўташади.
10.4K viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:56:29 Активларни таснифлаш бўйича янги қоидалар кучга кирмоқда

Активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни
қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар 2022 йил 10 январдан кучга киради.

Ўзгартиришлар, хусусан стандарт тоифасидаги активлар бўйича захираларнинг махсус захиралар қаторига қайтарилаётгани билан ҳам боғлиқ.

Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар
қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар миллий валютада шакллантирилиши лозим. Яъни 2022 йил январь ойи охирида барча банклар стандарт тоифадаги активларга 1 фоиз миқдоридан харажат ҳисобидан захира яратиши керак. Бу биринчи ой учун жуда катта сумма бўлади.

Шу вақтгача банклар стандарт активлар учун захираларни капитал ҳисобидан тузиб келишган. Бу захираларнинг тақдири нима бўлади? Уларни тақсимланмаган фойда ҳисобига қайтариш мумкин бўладими? Ё харажат ҳисобидан яратиладиган янги захиралар капитал таркибидаги захиралар ҳисобига корректировка қилинадими?

Банкларда айни дамда келаси йил учун бюджет ва бизнес режаларни тасдиқлаш жараёни давом этмоқда. Шу маънода ҳарқалай аниқлик киритиб қўйилгани маъқул.
9.7K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash