Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров омонатлар ва кредитлар ставкалар | bakiroo

Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров омонатлар ва кредитлар ставкалари бўйича постга муносабатини билдирипти.

1. Агар омонатчилар сиз айтгандек ўз "маблағларини тинч соҳилда - кафолатланган омонатларда ёки валютадаги активларда сақлашни маъқул кўришаверади", - деб билсак, бу конъюнктуранинг бир томони, яъни таклиф томони, холос. Мувозанат бўлиши учун талаб ҳам унга монанд бўлиши керак. Демак, талаб бор, яъни 22-24% кредит олишга тайёр бўлган юридик шахслар бор. Кимлар улар? Асосан, қурилиш, энергетика ва кластерлар билан боғлиқ бўлган соҳалар, яъни давлатниг марказлаштирилган инвестицияларини асосан "истеъмол" қилаётган соҳалар. Яъни давлат марказлаштирилган тарзда қанча кўп инвестиция қилса, шу соҳаларга алоқадор корхоналар кўпроқда "шишиб", бозордаги пропорцияларни мазмунини тўла тескари қилаяпти.
2. "Корпоратив депозитлар бўйича ставкалар (14,7%) шубҳали даражада фарқли ва паст даражада қолаётгани" эса айнан шу тезисни тасдиғи. Чунки корпоратив депозитлар қисқа муддатли ва асосан иш капиталининг вақтинча бўшлиги билан боғлиқ, ҳалос. Ва бу пуллар ҳам айнан ўша соҳадаги ва тоғ-кон, алоқа корхоналарида. Эътибор беринг, кўпчилиги айнан давлат секторидаги йирик корхоналар.
3. Иқтисодиёт шундай бир сегментлашган, яъни йирик "давлат ва давлатга боғлиқ хусусий сектор корхоналари" ва кичик ва ўрта бизнес ўртасида катта бир жарлик юзага келган ҳолда, қандай қилиб бозор ҳақида умумий гапларни гапириш мумкин? Эркин рақобат йўқ жойда, қандай бозор пропорциялари юзага келади?
4. Хулоса шу-ки, бозор ҳеч қаерда йўқ. Биз ҳокимиятга феодал рентаси ҳуқуқи - яъни ҳокимиятни пулга айлантириш ҳуқуқини бериб қўйганмиз ва давлат-хусусий монополистик феодал иқтисодий тизимининг қуллари бўлиб қолганмиз.