Get Mystery Box with random crypto!

Маҳкумлар учун масофали видео-учрашув пулли хизматини йўлга қў | bakiroo

Маҳкумлар учун масофали видео-учрашув пулли хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда

“INM INTERNATIONAL” МЧЖни хусусий шерик сифатида Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали онлайн учрашув имконияти яратилишини таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилиш таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 1-февралга қадар эксперимент тариқасида Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колониясида “INM INTERNATIONAL” МЧЖ томонидан “Prisonline” ҳимояланган видео алоқани таъминловчи замонавий ахборот технологиялари ўрнатиш орқали жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали яқин қариндошлари билан онлайн учрашув имконияти яратилган.

“INM INTERNATIONAL” МЧЖ 10 млн.сўмлик устав капиталига эга ва асосий фаолият тури сифатида устки кийим бош ишлаб чиқариш кўрсатилган.

Лойиҳага кўра, жазони ўтаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувлари жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти назорати остида ўтказилиши ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланиши белгиланган. Танловсиз танланган хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг, калькуляцияси миқдори ва уларнинг тақсимланиши очиқланмаган.