Get Mystery Box with random crypto!

Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртача даромади 47 минг рублдан | bakiroo

Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртача даромади 47 минг рублдан ошган

Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўрта осиёлик мигрантларнинг ойлик даромади, ўтказилган сўровларга кўра, 47,1 минг рублни ташкил этган. Солиштириш учун Россия фуқароларининг ўртача маоши 54,6 минг рубль атрофида.

Мигрантларимиз энг кўп даромад олаётган соҳалар бу Қурилиш ва ремонт (54 минг рубль), энг ками эса Қишлоқ хўжалигида (37 минг рубль).

Лекин мигрантларга бунча даромад ишлаб топиш учун 8 соатдан кўп ишлашларига тўғри келади. Мигрантларнинг 27,5%и суткасига 10 соатгача, 27%и 10-12 соат, 22,4%и эса 12 соатдан зиёд ишлашларига тўғри келаётгани қайд этилган.