Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хабар: Ниҳоят қирғиз сим-карталаридан воз кечамиз! Чегар | bakiroo

Яхши хабар: Ниҳоят қирғиз сим-карталаридан воз кечамиз!

Чегара ҳудудларда яшовчилар яхши билишади, масалан, Қирғизистон билан чегара ҳудудларда ўзбек уяли алоқа компаниялари алоқа сифати жуда ёмон, мобиль интернет эса йўқ ҳисоби. Бунинг ортидан чегара ҳудудларда яшовчилар қирғиз сим карталаридан фойдаланишга мажбур. Ўтган йили Сўх воқеалари бўлиб ўтган кунларда юқори мартабали ўзбек чиновниклари учун мазкур муаммо янгилик бўлган. Бу фақат Сўхда эмас, Марҳаматдаям, Қувадаям, Учқўрғондаям шу аҳвол.

Чегарадаги ёмон алоқа муаммоси Қозоғистон билан, Тожикистон билан чегарадош ҳуудлардаям жуда долзарб. Ватандошларимиз қўшни давлатларнинг уяли алоқа компаниялари хизматидан фойдаланишдан ўзга чораси йўқ.

Ҳукумат раҳбари алоқа соҳасига масъул бўлган мамлакат учун бу жуда ёқимсиз ҳолат.

Энди бу борада вазифа ўзгарадиганга ўхшайди. Бугунги йиғилишда қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши ваъда қилинган. Шунингдек, уяли алоқа компанияларига базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Демак, ниҳоят уяли алоқа мамлакатимизга кириб келгандан кейин 25 йил ўтиб, қирғиз сим-карталаридан қутуламиз.

@the_bakiroo