Get Mystery Box with random crypto!

Омонатлар бўйича ставкалар ошаётганидан ҳайрон бўлмаслик керак | bakiroo

Омонатлар бўйича ставкалар ошаётганидан ҳайрон бўлмаслик керак

Чунки бу сигнал. Бозорда, иқтисодиётда йўқотишлар билан боғлиқ рисклар ортгани сари ставкаларнинг юқорилаши табиий.

Иқтисодиётда солиқ юки ортиши, мулк ҳуқуқи ёмонлашуви, бюджетда адолатли тақсимотнинг йўқлиги, рақобат йўқ соҳаларга киришнинг тўлови юқори ва бир хил эмаслиги жамғарувчиларда ва инвесторларда риск иштаҳасини ўлдираверади. Ўз-ўзидан улар маблағларини тинч соҳилда - кафолатланган омонатларда ёки валютадаги активларда сақлашни маъқул кўришаверади.

Шу маънода омонатлар бўйича ўртача ставка тарихий максимум 20,5%гача кўтарилганидан ҳайратланмаслик керак, бу бозор ва унинг иштирокчиларининг биз яшаб турган маконимиз ва замонимизга мос реакцияси.

Шахсан мен омонатлар бўйича фоизлар кўтарилаётганидан эмас, корпоратив депозитлар бўйича ставкалар (14,7%) шубҳали даражада фарқли ва паст даражада қолаётганидан хавотирланган бўлардим. Демак, бу секторда бозор йўқ, нарх каналлари ишламаяпти, риск мутаносиб эмас. Депозит бозорининг ярмида шаффофлик йўқлиги - мана бу кўпроқ ташвишлантириши керак.

Кредитлар бўйича юқори ставкалар (21,4%), айниқса янги тарихимида биринчи марта корпоратив кредитлар нархи (21,3%) чакана кредитлар нархига (21,5%) энг яқин нуқтага келгани ҳам сиёсатдаги тутумимиз ва қўллаётган амалимиз унчалар мутаносиб эмаслигидан, табиий мувозанатга, бозорга қарши юраётганимиздан, қоидаларимиз ижтимоий келишув эмаслигидан ва фақат тор доиралар манфаатларига ишлаётганидан сигнал аслида.

Шунинг учун хурсанд бўлайлик. Дўст бозор бизга "соғ эмас, касалсан; лўлича муолажага эмас, профессионал давога муҳтожсан" дея сигнал бераётганидан.

@the_bakiroo