Get Mystery Box with random crypto!

Шу фикр жуда тўғри. Энг қиммат Қозоқ компанияси 23 миллион ажр | bakiroo

Шу фикр жуда тўғри. Энг қиммат Қозоқ компанияси 23 миллион ажратиши, киши бошига икки доллардан ҳам кам маблағ дегани. Бундан кўп ҳам бера олмаса керак. Бир идора учун, қанчалик катта бўлмасин, 23 миллион доллар хайрия қилиши жуда катта нарса. Ниҳоятда! Лекин мамлакат миқёсида, денгизга томчи.

Ўзи хайрия билан камбағаллик камаймайди, лекин ҳукумат хайриясини ёмон тарафи, камбағалликка курашаётганимиздек иллюзия яратади. Яъни ҳукумат камбағалликка хайрия билан эмас, бойишга бўлган тўсиқларни олиб курашиши керак. Лекин биз инсонмиз, биз бир кишига ёрдам бериб, уни камбағалликдан чиққанини кўрсак хурсанд бўламиз. Жамият миқёсидаги талофатни ҳеч нарса қила олмасак ҳам, бир одамга таом берсак, кўнглимизга таскин беради, худди катта иш қилгандек ўзимизни ҳис қиламиз. Афсуски ижтимоий сиёсатни бундай юритилиши тўғри эмас. Инсон ўз хайриясида бошқа одамни таомлантириши ёки уй бериши — жамиятдаги бу камбағалликни илдизини тузатмаса ҳам, берган одам учун бахт беради. 

Жамиятдаги камбағаллик илдизлари бу нотўғри иқтисодий қарорлар. Бир хил пайт, қасддан, тор гуруҳ 1 доллар топиши учун жамият минглаб доллар ютқазади. Масалан, божлар буни яққол мисоли. Имтиёзлар ҳам шу сценарийдан.

Яъни ҳақиқий камбағалликка қарши курашувчилар, бир одамга борини берса ҳам, бир нотўғри қонунни олдини олишичалик катта хизмат қила олишмайди. Лекин бир иш кўринади, иккинчиси кўринмайди. Бир одамга уй қуриб берсангиз, у нарса кўринади, у одамни қувонганини кўрасиз. Лекин нотўғри қарор йўқолишини таъсирини кўра олмайсиз. Чунки шартли миллиардлик зарар бутун халққа тақсимланган бўлади, у кўринмас нарса. 

Жамиятимиз хайрия деганда айнан шундай катта зарарларни бартараф этиши ҳақида ўйлаши ва ҳақиқий сахийлик деб шундай зараркунандаликка қарши курашни тушуниши керак. Юзта камбағални бир йил таомлантирган одамни сахий деймиз, лекин 35 миллион халққа миллиардлик зарарни йўқотаётган ислоҳотчиларни ундай демаймиз. Бир одам минг кишини боқиши мумкин, балки ўн минг кишини, лекин агар буни эвазига қолган 34 миллион инсон чўнтагидан бу пулни олса, бу нарсани ўз номи билан аташ керак.