Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2024-04-08 09:13:34 Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган?

Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг;
таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг;
ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг.


Жисмоний фаоллик!
5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг;
кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг.


Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу;
ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг;
оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.0K views06:13
Ochish/sharhlash
2024-04-07 06:12:04 7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни

Саломат бўлинг ва узоқ умр кўринг!

Бугунги кун саломатлиги ҳақида доимо қайғурадиган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга интилувчи ҳар бир инсон учун муҳим санадир.

Бундан роппа роса 76 йил аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиб, унинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.

Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига саломатлик улуғ неъмат эканлигини англатиш. Шу боис бу кун глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади. Ўтган йиллар давомида унинг мавзуси руҳий, юқумли касалликларга қарши кураш, фаол турмуш тарзи ва узоқ умр кўришни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг одамлар саломатлигига таъсири муаммоси, оналар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш бўлганди.

Бу йилги Бутунжаҳон саломатлик кунининг мавзуси эса “Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим” деб белгиланган. Унинг ғояси ҳар бир инсоннинг қаерда бўлишидан қатъи назар, сифатли тиббий хизмат, таълим ва ахборот олиш, шунингдек тоза ичимлик суви, тоза ҳаво, меъёрида овқатланиш, сифатли уй-жой, муносиб меҳнат шароитлари ва экологик муҳитга бўлган ҳуқуқларга эгалигини илгари суришдан иборат.

Ўз вақтида олиб борилган профилактика, соғлом турмуш тарзи, ўзи ва атрофдагиларнинг саломатлигига масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлиқ ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган товар ва хизматларни танлаш — буларнинг барчаси саломатлик ва узоқ умр кўриш учун зарур шарт-шароитлардир.

Бугун, фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор саломатлик – бебаҳо бойлик эканини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
23.1K views03:12
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:18:12 ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А. Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.

Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, А. Темиров раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури доирасида Германия давлатида стажировка ўтаган. Унинг бевосита иштироки билан Ўзбекистон Европа ва АҚШ фармокопеяларида кузатувчи мақомини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда уларнинг матнларини нусхалаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини олган.

У тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.3K views14:18
Ochish/sharhlash
2024-04-05 13:20:36 #давлат_тиббий_суғуртаси_механизми

Поликлиникага келган бемор нима учун аввал оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак?

Юртимиз тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Суғурта механизмининг тўлиқ йўлга қўйилиши билан соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламининг кенгайтирилиши орқали аҳолининг барча қатламларини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш даражаси ошиши, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитининг яратилиши, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтиришга эришилади.

Маълумки, тиббиёт тизими, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматидан бошланади. Шу сабабли давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида оилавий поликлиникаларда аҳоли ўртасида касалликлар профилактикасини кучайтириш, беморларнинг биринчи навбатда оилавий шифокорга бириктирилиши ва унинг кўригидан ўтишини таъминлашга эришиш мақсад қилинган.

Қуйида беморнинг касаллик сабабли поликлиникага биринчи бор келганида босиб ўтадиган йўналиши келтирилган.

Унда кўрсатилишича, фуқаро тиббиёт муассасасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиши керак ва унинг маълумотлари “Электрон поликлиника” тизимига киритилади. Шундан сўнг у рўйхатхонада навбат рақамини олиб, ўз ҳудудининг амалиётчи ҳамширасига учрайди. У эса шифокор олди кўригини ўтказади: беморда юрак касалликлари ва қандли диабетнинг эрта босқичини аниқлаш мақсадида скрининг қилади, қон босимини текширади ва ҳоказо.

Сўнг беморни унга бириктирилган оилавий шифокор кўрикдан ўтказади, зарур бўлса, тор соҳа мутахассисига йўналтиради. Ҳар бир шахс оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак. Чунки айнан у фуқаронинг ёшлигида қандай касаллик билан оғригани, нимага аллергияси борлиги, аввал қандай муолажалар олгани, қон гуруҳи сингари барча маълумотларга эга бўлади. Бу маълумотлар эса рақамлаштирилган тарзда бўлишига эришиш йўлидаги тадбирлар республика бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views10:20
Ochish/sharhlash
2024-04-05 08:25:21 7-8 соат уйқу, кун давомида 8-10 стакан сув ичиш... Ўрта хавф гуруҳига мансуб аҳолига яна қандай тавсиялар бор?

Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар ҳамда 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

Бу гал 3-ўрта хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
кун давомида ҳар 2 соатда кам-камдан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг;
ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини имкон қадар камайтиринг;
таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни чекланг;

Жисмоний фаоллик!
5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбия;
кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда 25 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг;
юришни яқин масофага 500 қадамдан бошланг, кунига 5 қадамдан қўшиб боринг;
ўзингизга яқин ҳамроҳ билан камида 30 дақиқа кечки сайр қилинг.

Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
кун тартибини тўғри шакллантиринг (кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу, вақтида овқатланиш ва кун давомида 8-10 стакан сув ичиш);
оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.2K views05:25
Ochish/sharhlash
2024-04-04 13:09:00 Эълон

Жорий йилнинг 16-18 апрел кунлари мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликларнинг расмий кўмагида “O‘zekspomarkaz” МККда “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ушбу етакчи кўргазма Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бу даволаш ва реабилитация учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар намойиш этиладиган нуфузли профессионал платформадир.

1995 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва соҳа мутахассислари учун ўзига хос майдонга айланди.

Бу ерда кўргазма ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз ва иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тартиблари билан танишишингиз мумкин.

-------------

Анонс

16 – 18 апреля нынешнего года при официальной поддержке Министерства здравоохранения и ряда других министерств и агентств нашей страны в НВК «Узэкспоцентр» пройдет 28-я Ташкентская международная выставка «Здравоохранение — TIHE 2024».

Данная ведущая выставка является ключевым событием для медицинского сообщества Узбекистана. Это авторитетная профессиональная площадка, где демонстрируются современное медицинское оборудование и технологии для лечения и реабилитации.

Организуемая с 1995 года выставка стала своеобразной площадкой для отечественных производителей и специалистов сферы.

Получить подробную информацию о выставке нынешнего года и узнать о том, как пройти регистрацию для участия можно
здесь.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.0K views10:09
Ochish/sharhlash
2024-04-02 09:41:52
Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:

тўғри овқатланиш;

мунтазам жисмоний фаоллик;

вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.


Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.

Унутманг, соғ танда – соғлом ақл!

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
19.2K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-04-02 08:00:39
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олишни биласизми?

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномалари электрон шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг касаллиги сабаб бериладиган "больничний" қоғозини олиш учун ушбу муассасаларга бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz портали орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олиш кифоя.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул!

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу маълумотномани қандай юклаб олиш бўйича қўлланма билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-01 15:29:42
Замонавий тиббиётда рақамли технологияларнинг аҳамияти катта. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб боришга ёрдам беради.

Шундан келиб чиқиб, Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди.

Мазкур тизим ёрдамида ОИВ инфекцияси билан яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларга нафақа автоматик тарзда белгиланиши ва берилиши йўлга қўйилди.

Қолаверса, у беморларни рўйхатга олиш ва диспансер ҳисобига киритиш, дори воситаларининг омбордаги айланмаси ва реал вақт режимидаги қолдиғи, узлуксиз таъминоти каби жараёнларни электрон шаклда бошқариш ва кузатиб бориш имконини беради.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тизимнинг афзалликлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.9K views12:29
Ochish/sharhlash
2024-04-01 08:42:29 Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Пиёда юриш — жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади.

Хўш, пиёда юришнинг нафи ҳақида мутахассислар қандай тиббий тавсиялар беради?

— Одам ўзини яхши ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида пиёда юришнинг аҳамияти катта, — дейди Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Сабаби яёв юрганда инсоннинг барча мускуллари ҳаракатга келиб, танада моддалар алмашинуви яхшиланади.

Айниқса, эрта тонгда пиёда юриш саломатлик учун жуда фойдали. Чунки бу вақтда ҳаво тоза бўлади, киши кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан чарчамасдан 30-40 дақиқа бемалол яёв кезиши мумкин.

Қолаверса, кечки пайт ишдан чиққач, имкон бўлса, йўлнинг бир қисмини пиёда босиб ўтиш, руҳиятга тетиклик бахш этиб, кишини тинчлантиради ва чарчоқни олади.

Шунингдек:

Умр давомийлигини узайтиради. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасига кўра, ҳар куни бир ёки ундан ортиқ километр масофани пиёда босиб ўтишга одатланганлар бундай машғулотни хуш кўрмайдиганларга нисбатан 7 йилгача кўпроқ умр кўрар экан. Шунингдек, мунтазам пиёда юриш ёшликни узайтиради.

Моддалар алмашинувини яхшилайди. Юқори қон босими, қанд миқдорининг баландлиги, ортиқча вазн, асабийлик, турли касалликларга тез чалинувчанлик, бош оғриғи, тез чарчаш... Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин ва буларнинг барчасига мунтазам пиёда бериш орқали яхшигина зарба бериш мумкин.

Маблағни тежайди. Бугун юртимизда спорт заллари ва фитнес клублари кўп. Аммо уларга қатнаш учун маблағ керак. Бундан ташқари, велотренажёр сотиб олиб, уйда шуғулланиш учун ҳам пул зарур. Шунчаки пиёда юриш эса йўл-йўлакай ишларни битириш билан бирга, сизни ана шундай харажатлар, энг муҳими, қиммат тиббий муолажалардан халос этади.

Уйқуни яхшилайди, стрессдан ҳимоялайди. Асримизнинг қулоч ёзаётган муаммолари қаторида стресс ва уйқу бузилиши алоҳида ўрин тутади. Уларнинг ҳар иккиси бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Мунтазам пиёда юриш ақлий тетиклик билан бирга, жисмоний чарчоққа олиб келади. Бу эса ўз навбатида асабни тинчлантириб, тиниқиб ухлашга ёрдам беради.

Суякларни мустаҳкамлайди. Қатор суяк касалликлари борки, уларда пиёда юриш нафақат бефойда, балки зарарли ва хавфли ҳамдир. Янги жароҳатлар, артритнинг фаол босқичлари шулар жумласидан. Аммо мутлақ кўпчилик учун пиёда юриш суякларни мустаҳкамлашдек муҳим ютуқни келтиради. Таянч-ҳаракат тизимининг соғломлиги эса организмдаги жуда кўп муаммоларнинг олдини олади.

Кўриш қобилиятини яхшилайди. Очиқ ҳавода, истироҳат боғларида, кенг далаларда сайр қилаётган инсон истаса-истамаса, узоқларга тикилади, турли манзараларни томоша қилади. Пиёда юриш ортидан қон айланиши яхшиланиши кўзга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Касалликларнинг олдини олади. Меъёрида, маълум бир масофага пиёда юришнинг ножўя таъсири йўқ, аксинча саломатлик учун фойдали жиҳатлари талайгина. Хусусан, яёв кезиш семизлик, юрак-қон томир хасталиклари, шамоллаш, қандли диабет каби касалликлар ва турли зарарли одатлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Шундай экан пиёда юришни одатга айлантиринг ва доимо соғлом бўлинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.6K views05:42
Ochish/sharhlash