Get Mystery Box with random crypto!

Замонавий тиббиётда рақамли технологияларнинг аҳамияти катта. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Замонавий тиббиётда рақамли технологияларнинг аҳамияти катта. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб боришга ёрдам беради.

Шундан келиб чиқиб, Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди.

Мазкур тизим ёрдамида ОИВ инфекцияси билан яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларга нафақа автоматик тарзда белгиланиши ва берилиши йўлга қўйилди.

Қолаверса, у беморларни рўйхатга олиш ва диспансер ҳисобига киритиш, дори воситаларининг омбордаги айланмаси ва реал вақт режимидаги қолдиғи, узлуксиз таъминоти каби жараёнларни электрон шаклда бошқариш ва кузатиб бориш имконини беради.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тизимнинг афзалликлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram