Get Mystery Box with random crypto!

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олишни | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олишни биласизми?

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномалари электрон шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг касаллиги сабаб бериладиган "больничний" қоғозини олиш учун ушбу муассасаларга бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz портали орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаcини онлайн юклаб олиш кифоя.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул!

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу маълумотномани қандай юклаб олиш бўйича қўлланма билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram