Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2024-03-11 11:47:06
Буни билишингиз керак!

Юқори қон босимини тушириш учун қўлланиладиган 5 та усул:

Қулай ётган ҳолда аввал бурун, кейин эса оғиз орқали чуқур нафас олиш;

Оёқ ва қўлни 45 градусли иссиқ сувда ванна қилиш;

Оёқнинг болдир соҳасига хантал қўйиш;

Тинчлантирувчи хусусиятга эга дўлана, мойчечак, ялпиз чойларини дамлаб, илиқ ҳолда кам-кам ҳўплаб ичиш;

Қон босимини туширишга хизмат қиладиган дори воситаларидан фойдаланиш.


Албатта, бу ҳаракатлар, "тез ёрдам" етиб келгунга қадар бажарилиши керак.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Зуҳра Алиева бу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.1K views08:47
Ochish/sharhlash
2024-03-10 08:18:58 Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни янада соғломлаштиради

Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

“Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади.

Кун давомида жуда доимий ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

“Оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим!

Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас.

Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди.

Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас.

Улар рўза тутиш ниятида бўлсалар, аввало, шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
56.4K views05:18
Ochish/sharhlash
2024-03-10 07:51:35
#Шифокор_ёндафтарига

“Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси”га асосан, шифокор томонидан фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгани, унинг соғлиги ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис, текшириш ва даволаш давомида олинган барча маълумотлар сир сақланиши зарур.

Беморга тааллуқли бўлган маълумотларни унинг ёки қонуний вакили ҳисобланган шахсларнинг розилигисиз ошкор қилиш (прокуратура, дастлабки тергов-суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятларини амалга оширувчи органлар ҳамда суд идоралари сўровлари бундан мустасно) тақиқланади.

Тиббиёт ходими ҳар қандай шароитда Ўзбекистан Республикаси қонунларига, ахлоқий қоидаларга зид равишда ҳаракат қилишни рад этиши ва касбий бурч тамойилларига содиқ қолиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2024-03-09 13:26:03 #Давлат_дастури_2024

Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улуши 70 фоизга етказилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 21-мақсади — Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш доирасида:

Ягона электрон тиббиёт тармоғини шакллантиришни давом эттириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

Тизимда мавжуд тармоқлар хатловдан ўтказилади.

Хатлов маълумотлари асосида тизимнинг ягона тармоқ инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Лойиҳа ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилади.

Лойиҳа харажат манбалари аниқланиб, 3 600 дан ортиқ техник қурилма ва лицензиялар харид қилинади.

Ҳудудлар даражасидаги шифохоналар электрон йўлланма тизимига уланади ҳамда унда хусусий шифохоналар иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.0K views10:26
Ochish/sharhlash
2024-03-09 09:44:58
Буни билишингиз керак!

Кўкрак соҳасида оғриқ ёки юқори қон босими безовта қилаётган бўлса, бемор дастлаб ўз яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиши лозим.

Навбатдаги босқичда унда чиндан ҳам бу касаллик бор-йўқлиги, юрак-ишемик хасталиги ёки инсульт олди ҳолатлари мавжудлигини аниқлаш мақсадида кардиолог томонидан керакли тиббий текширувлар тайинланади.

Агар кўриклардан сўнг беморда юрак-қон томир касаллиги аниқланса, энг сўнгги стандартлар бўйича даволаш чоралари амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов юрак хасталиклари ва уларни даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.2K views06:44
Ochish/sharhlash
2024-03-08 21:07:09
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.6K views18:07
Ochish/sharhlash
2024-03-08 07:24:25
Ширин сўзи ва чексиз меҳри ила беморлар дардига шифо улашаётган, хаста кўнгилларга умид ва ишонч бағишлаётган шифокор ва ҳамшираларнинг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги ҳар қандай таҳсинга лойиқ.

Мана шундай олийжаноб фазилатлар сизларни асло тарк этмасин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.1K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-03-07 16:18:06 Ҳурматли опа-сингиллар!

Тиббиёт соҳасининг мунис ва мўътабар аёллари!


Мана шундай шукуҳли лаҳзаларда нафосат ва гўзаллик тимсоли бўлмиш Сиз азизларни баҳор фаслининг энг бетакрор ва дилбар айёми — 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этишдан бениҳоя бахтиёрман.

Аёл тимсоли, унинг покиза зийнати ҳар қандай таърифу ташбеҳдан юксак. Бироқ барчамиз сизларнинг сиймоингизда, энг аввало, фидойилик ва куюнчаклик намунасини кўрамиз. Шу билан бирга, меҳрибонлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатлар ҳам айнан мунис ва муҳтарама аёлларимизга хос.

Қувонарлиси, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган қасамёдига содиқ оқ либосли фаришталар, қатъияти юксак опа-сингилларимизда бу эзгу хислатлар бир неча карра кўпроқ мужассам, десак муболаға бўлмайди.

Шу сабабли ҳам минглаб беморлар дардига ширин сўзи ва чексиз меҳри ила шифо улашаётган, хаста кўнгилларга яна ҳаёт қувончини тортиқ этаётган Сиз қалбидарё шифокорлар, меҳрибон ҳамшираларнинг шарафли ва матонатли меҳнатингиз ҳар қандай эътирофу таҳсинга лойиқ.

Қутлуғ айём арафасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизлар сафида тиббиёт тизими фидойиларининг ҳам борлиги соҳада ҳалол меҳнат қилаётган мунис опа-сингилларимиз фаолиятига берилган юксак баҳодир.

Маълумки, бугун юртимизда бирламчи ва малакали тиббий хизмат аҳолининг барча қатламларига бирдек кириб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар саломатлигини асраш, уларга алоҳида меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш Янги Ўзбекистон тиббиётининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу маънода, диёримизда 9 миллион нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларга сифатли ва тизимли тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит механизми яратилгани, тиббий бригадалар таркибида доя ҳамшираси штатининг жорий этилгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги тарихий ўзгаришлардан бири бўлди, дейиш мумкин.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.

Ҳурматли тиббиёт ходималари!

Юртимизга фасли навбаҳорни бошлаб келган ўзингиздек гўзал ушбу айём билан барчаларингизни яна бир бор самимий муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик тилайман.

Умрингиз узоқ, иқболингиз доимо баланд бўлсин!

Беморларга шифо улашаётган қўлларингиз асло дард кўрмасин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
46.8K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-03-01 14:04:41 “Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси

Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади
.

Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.

Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.

“Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.

Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.

“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16.9K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-03-01 05:50:33
Юртимизга орзиқиб кутилган гўзал баҳор фасли кириб келди. Табиатнинг уйғониш ва яшариш мавсумида барчангизни сиҳат-саломатлик асло тарк этмасин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.0K views02:50
Ochish/sharhlash