Get Mystery Box with random crypto!

7-8 соат уйқу, кун давомида 8-10 стакан сув ичиш... Ўрта хавф | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

7-8 соат уйқу, кун давомида 8-10 стакан сув ичиш... Ўрта хавф гуруҳига мансуб аҳолига яна қандай тавсиялар бор?

Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар ҳамда 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

Бу гал 3-ўрта хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
кун давомида ҳар 2 соатда кам-камдан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг;
ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини имкон қадар камайтиринг;
таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни чекланг;

Жисмоний фаоллик!
5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбия;
кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда 25 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг;
юришни яқин масофага 500 қадамдан бошланг, кунига 5 қадамдан қўшиб боринг;
ўзингизга яқин ҳамроҳ билан камида 30 дақиқа кечки сайр қилинг.

Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
кун тартибини тўғри шакллантиринг (кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу, вақтида овқатланиш ва кун давомида 8-10 стакан сув ичиш);
оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram