Get Mystery Box with random crypto!

Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилг | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган?

Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди.

Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг;
таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг;
ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг.


Жисмоний фаоллик!
5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг;
кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг.


Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу;
ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг;
оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram