Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2024-01-30 08:20:19
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси ташкил этилиши белгиланди.

Хўш, лойиҳа офисининг асосий вазифалари нималардан иборат?

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
——————
Согласно соответствующему постановлению главы государства от 22 января текущего года в структуре Министерства здравоохранения будет образован Проектный офис «Центр проектов здравоохранения».

Какие задачи возложены на проектный офис?

Подробнее об этом — в данном репортаже.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.7K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-01-30 07:15:59Қандли диабетни кўз фотосуратлари орқали аниқлаш йўли топилди

Қандли диабетнинг қатор хавфли асоратлари бор. Масалан, узоқ муддат қонда глюкоза даражаси юқори бўлиши бора-бора кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу патология тиббиётда диабетик ретинопатия деб номланади.

Аммо кеч босқичда намоён бўладиган мазкур асоратлар аслида анча аввал, яширин аломатлар билан бошланади. Шу боис қандли диабет билан оғриган беморларга тез-тез офтальмолог кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади.

Россиялик олимлар бу жараённи янада осонлаштириш чорасини топди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диабет оқибатида юзага келадиган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради.

Инновацион ишланма математик модель асосида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий интеллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа бемор кўзлари суратлари жойлаштирилиши кифоя.

Олимлар яратган янги модель фотосуратларни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб, тўр пардаги қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва улар деворларининг ингичкалаши каби белгиларга кўра, хасталикни аниқлаб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.0K views04:15
Ochish/sharhlash
2024-01-29 07:58:24
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик жарроҳлар билан биргаликда навбатдаги ноёб операция ўтказилди.‌‌

Икки соат давом этган амалиёт натижасида 8 ойлик бемор ичакларининг зарарланган қисми лапароскопик усулда олиб ташланди.

Шу тариқа кўплаб туғма нуқсонлар ҳамда ўт йўли ва йўғон ичак патологиялари аниқланган гўдакдаги оғир хасталиклар бир вақтнинг ўзида каминвазив усулда бартараф этилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.2K views04:58
Ochish/sharhlash
2024-01-28 09:39:25Остеопороз: Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:


— Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда остеопороз деб атаймиз.

Чунки одам 30 ёшга киргунича суяклари турли туз ва микроэлементлар билан тўйиниб, мустаҳкамланади. Бироқ бу маррадан сўнг организмда қон айланиш тизими издан чиқиши ва бошқа сабаблар туфайли суяк ҳажми камая бошлайди, бу эса остеопорозга олиб келади.

40 ёшдан кейин суякнинг юпқалашиши, яъни мўртлашиши кучаяди. Мазкур жараён танада калъций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юз беради. Ушбу омил суяклар зичлиги камайишига олиб келади.

Бунинг турли сабаблари бор. Аввало, калъций моддасини емирувчи тўқималар фаолиятиa кучайиб, қурувчи тўқималар кальций ионларини етказиб беришга улгурмайди. Иккинчидан, қурувчи тўқималар фаолияти сусайиши мумкин. Учинчидан, ҳар икки тўқима фаолияти бир вақтда бузилиши мумкин.

Остеопороз аёллар ўртасида эркакларга нисбатан тўрт марта кўпроқ учраши илмий тадқиқотлар давомида исботланган. Уларда 50 ёшдан сўнг суяклар юмшаши кескин жадаллашади.

Айниқса, олтмиш беш ёшдан ошган опаларимизда бу патологияга тез-тез дуч келамиз. Шунингдек, касалликка ўта озғинлик, эндокрин бузилишлар, менопауза(климакс)нинг барвақт бошланиши, узоқ вақт дори-дармонлар қабул қилиш сингари ҳолатлар, гормонал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлади.

Узоқ йиллик тажрабадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу дарддан, биринчи навбатда, умуртқа поғонаси суяклари азият чекади. Яъни уларнинг зичлиги камайиб, баъзан синиши кузатилади.

Хасталикнинг оғир асоратларидан бири — сон суяги бўйнининг синиши. Оқибатда бемор тўшакка михланиб қолади. Камҳаракатлик остеопорзни янада кучайтириб, ногиронликка олиб бориши мумкин.

Ваҳоланки, замонавий тиббиёт хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини бермоқда. Энг самарали диагностика усули сифатида суяк денситометриясини келтириш мумкин. Эллик ёшдан кейин ҳар бир инсон йилига суяк зичлигини ўлчовчи ушбу текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ.

Ҳозир Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида мазкур касаллик энг илғор технологиялар орқали аниқланиб, самарали даволанмоқда.

Хасталикнинг олдини олиш учун эса тўғри овқатланиш муҳим. Пишлоқ, сут, қатиқ, сариёғ, кунжут, балиқ, турли кўкат ва мевалар каби кальций, калий, Д витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш, ўз навбатида, жисмоний фаол ҳаёт тарзи инсонларни кексаликда турли оғир дард ва уларнинг асоратларидан асрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.2K views06:39
Ochish/sharhlash
2024-01-28 08:03:41 Қаттиқ хуррак отиш, ёмон уйқу ва ҳолсизлик уйқу апноэ синдроми аломатлари бўлиши мумкин

Уйқу апноэ синдроми дунё аҳолиси ўртасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, бугунги кунда 1 миллиардан ортиқ киши ушбу хасталикка чалинган.

Cиндром обструктив ёки марказий бўлиши мумкин. Касаллик асосан семизлик, томоқ, бурун касалликлари туфайли келиб чиқади.

Уйқу пайтида қаттиқ хуррак отиш, нафас сиқилиши хасталикнинг асосий белгилари ҳисобланади. Бундан ташқари, тунда уйқунинг тез-тез бузилиши туфайли ушбу хасталикка чалинган инсонлар кундузи ўзини ҳолсиз ва асабий ҳис қилади.

Беморга аниқ ташхис қўйиш учун полисомнография (ПСГ) текшируви ўтказилиб, махсус ускуна ёрдамида инсоннинг уйқу пайтидаги физиологик кўрсаткичлари қайд этилади.

Уйқу апноэ синдромини даволаш усули уни келтириб чиқарган сабабларга қараб танланади. Амалиётда асосан доимий мусбат ҳаво босимини берувчи махсус қурилма қўлланилади. Бу қурилма нафас йўлларини очиқ сақлашга ёрдам беради ва ухлаш вақтида улар тўсилиб қолишининг олдини олади.

Айрим ҳолларда нафас олиш йўлларида жарроҳлик амалиётини бажариш ёки электростимуляция муолажасини ўтказиш зарурати туғилиши мумкин.

Уйқу апноэ синдромини ўз вақтида даволамаса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония, диабетга чалиниш хавфи ортади, хотира ва диққат-эътибор сусаяди.

Касаллик профилактикаси учун бир қанча тавсияларга риоя қилиш лозим. Хусусан, соғлом турмуш тарзи, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик уйқу апноэ синдромига чалиниш хавфини бир неча баробарга камайтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.2K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-01-27 14:07:15
#Биласизми

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик бор

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.0K views11:07
Ochish/sharhlash
2024-01-27 10:20:00
Аллергик касаллиги бўлган беморлар учун бепул консультация ва текширувлар ўтказилади

Шу йилнинг 29-30 январь кунлари Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникасида “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация ҳамда қон таҳлиллари акцияси ўтказилади.

Унга аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар жалб этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 2-уй.

Локация бу ерда кўрсатилган.

Қўшимча маълумот учун:

+99890 024 55 03.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.1K views07:20
Ochish/sharhlash
2024-01-26 15:46:42 Соғлиқни сақлаш масъулларининг Хитойга ташрифи доирасида қандай келишувларга эришилди?

Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф. Ташпулатов бошчилигидаги соҳа масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлди.

Ташриф давомида вакилларимиз 25 январь куни Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция форумида иштирок этди.

Тадбир доирасида делегация аъзолари Хитойнинг етакчи компания ва ташкилотлари вакиллари билан G2B форматида бир қанча учрашувлар ўтказди.

Юртимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий асбоб-ускуналарни модернизация қилиш, тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича инвестиция, давлат-хусусий шериклик ва грант лойиҳалари музокаралар диққат марказида бўлди.

Хусусан, “Henan Costar Group Co. Ltd.” компанияси раҳбарияти билан мулоқот якунида мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун замонавий автомобилларни етказиб бериш ҳамда махсус автомобилларни модификация қилиш бўйича завод фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган келишув имзоланди.

“China CAMC Engineering Co., Ltd.” компанияси билан имзоланган ўзаро англашув меморандумига асосан эса ҳудудларда оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари қурилади.

Яна бир муҳим грант келишуви Хитойнинг диагностика соҳасидаги етакчиларидан бўлган “Snibe Diagnostic” компанияси билан имзоланди.

Унга кўра, мазкур компаниянинг анализаторлари ҳамда сарфлов материалларининг юртимизда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, келишувга мувофиқ “Snibe Diagnostic” қиймати 5 миллион АҚШ доллари бўлган 50 дона замонавий диагностика-лаборатория ускуналарини грант асосида мамлакатимизга тақдим этади ҳамда яна 5 миллион АҚШ доллари ҳисобига сервис-марказлар ва ўқув дастурларини йўлга қўяди.

Эътиборлиси, келишувларнинг биринчи босқичи беғараз грантлар асосида тиббий жиҳозлар ёки бошқа турдаги маҳсулот ва хизматлар билан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.8K views12:46
Ochish/sharhlash
2024-01-26 11:29:12Касалликларни эрта аниқлаш даражаси 70 фоизга етказилади

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимизда касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда ҳар йили:

 6,7 млн. нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак-қон томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш;

18 — 40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш;

 9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрик билан қамраб олиш;

онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида йилига 3 млн. нафар аҳолини скринингдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-01-26 08:36:03 2023 йилда жаҳон тиббиётида қандай кашфиёт ва инновацияларга эришилди? (1-қисм)

Бугун дунё тиббиёти шиддат билан ривожланмоқда. Олимларнинг тинимсиз изланиши натижасида ҳар йили янгидан-янги даволаш ва диагностика усуллари, миллионлаб одамларнинг дардига даво бўладиган дори воситалари ишлаб чиқилиб, соғлиқни сақлаш архитектурасини тубдан ўзгартира оладиган инновацион кашфиётлар қилинмоқда.

Хўш, 2023 йил жаҳон тиббиёти учун қандай янгиликлар билан ёдда қолди?

Батафсил ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views05:36
Ochish/sharhlash