Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2024-02-06 13:10:13
#Инфографика

Кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
20.5K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-02-06 08:49:58Гепатит С га чалинган беморлар учун яна 6720 дона дори воситалари олиб келинди

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миср томони мамлакатимизга умумий қиймати 696 минг АҚШ долларилик "Даклатасвир", "Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини тақдим этган эди. Бу эзгу анънана 2025 йилга қадар давом этиши белгиланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.9K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-02-06 07:22:47Туғма карликни даволаш бўйича оламшумул натижага эришилди

Туғма карлик нуқсони билан дунёга келган 5 нафар бола энди сўз ва товушларни ҳеч қандай эшитиш мосламаларисиз тинглаб, талаффуз қила олади. Бу оламшумул воқелик генетика муҳандислигининг ирсий касалликлар устидан ғалабаси, деб баҳоланмоқда.

Мазкур ноёб муолажа усули муаллифлари — АҚШнинг Гарвард тиббиёт мактаби ва Хитойнинг Фудань университети олимлари. "Синхуа" агентлиги хабарига кўра, ушбу инқилобий натижага шанхайлик тадқиқотчилар томонидан яратилган RRG-003 ген препарати туфайли эришилган.

Клиник синовлар мактабгача таълим ёшидаги 6 нафар туғма карлик нуқсони бор болада ўтказилди. Бунинг учун янги препарат қулоққа инъекция орқали юборилди. Маълум муддат ўтгач, олти бемордан беш нафарида эшитиш ҳамда нутқ функциялари тикланди.

Олимлар олти ойдан кўпроқ вақт давомида барча болалар аҳволи ва саломатлигини кузатиб боришди. Ижобий хулосага келингач, тадқиқот натижалари кенг жамоатчиликка маълум қилинди.

Уларнинг қайд этишича, яратилган дори қулоққа киритилиши биланоқ эшитиш қобилияти бир зумда тикланиб қолмайди. Муолажанинг яққол натижалари инъекциядан тўрт ҳафта ўтиб сезила бошлайди.

Аввал жониворлар, сўнг инсонларда ўтказилган синовлар муваффақиятли кечганига қарамай, мутахассислар янги даволаш усулини дунё бўйлаб оммавий қўллаш учун ҳали бироз эрта, деган хулосада.

Чунки ген терапиясининг хавфсизлиги ва самарадорлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун яна айрим қўшимча тадқиқот ҳамда кузатувларга эҳтиёж бор. Шу боис у дастлабки босқичда бир неча мамлакатдагина тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунё бўйича 26 миллион киши туғма карликдан азият чекмоқда. Бундай ташхис қўйилган болалар мияси нормал ривожлана олмайди. Ҳозиргача мазкур нуқсонни бартараф этишда кохлеар имплантларидан бошқа самарали даволаш усули мавжуд эмас. Янги кашфиёт натижаларини эса вақт кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
18.9K views04:22
Ochish/sharhlash
2024-02-05 21:18:57
Вилоят ва туман тиббиёт идоралари “одамлар қачон касал бўлса, шунда даволаймиз” деган эскича ёндашув билан ишлаётгани танқид қилинди

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
24.5K views18:18
Ochish/sharhlash
2024-02-05 21:04:08
Президент тиббиётда мутахассисларни ишга олишда рақамлаштириш ва шаффофликни ошириш зарурлигини қайд этди

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
18.4K views18:04
Ochish/sharhlash
2024-02-05 15:34:12
Муйнак – один из самых отдаленных районов нашей страны. До ближайшего города - Кунграда - 100 километров, до центра Каракалпакстана Нукуса - 200 километров.

Первый специальный репортаж Пресс-службы Минздрава под рубрикой «Медицинский ракурс» посвящен преобразованиям в сфере медицины, которые произошли в этом районе.

В частности, в нем рассказывается о деятельности врачей, перешедших на работу из других регионов нашей страны и осуществляющих трудовую деятельность в Муйнакском районе.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views12:34
Ochish/sharhlash
2024-02-05 12:04:04
Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.

“Хавф гуруҳи”га кирган ҳомиладор ва туғруқ ёшидаги аёллар билан ишлаш протоколи янгиланади.

Тиббиёт бригадаларидаги 8,5 минг доя илғор тажриба асосида репродуктив саломатлик ва ҳомиладорлар парвариши бўйича ўқитилади.

Перинатал марказлар бошқарувига хорижий мутахассисларни олиб келиш, 229 та туғруқхонани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш топширилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.9K viewsedited  09:04
Ochish/sharhlash
2024-02-04 07:46:16 Гипертонияга чалинган беморлар учун 9 та тавсия

Юқори қон босими, яъни гипертония бугун аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Уни вақтида даволамаслик юрак ишемик касаллиги, инфаркт, инсульт, юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

Гипертония профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

1. Тўғри овқатланинг. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари, туз истеъмолини камайтиринг, кўпроқ мева ва сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар, ёғсиз сут маҳсулотларини танновул қилинг.

2. Қаҳва ичишни камайтиринг. Кофеин қон босимини бирданига ошириб юбориши мумкин. Шунинг учун унинг истеъмолини камайтирган маъқул.

3. Алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки чекиш каби зарарли одатлардан воз кечинг.

4. Мунтазам жисмоний машқларни бажариб туринг. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимини туширишга ёрдам беради.

5. Вазнингизни назорат қилинг. Ортиқча вазн гипертония ривожланиши хавфини оширади.

6. Стрессли вазиятлардан қочинг. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усулларидан ҳисобланади.

7. Уйқу режимига амал қилинг. Гипертонияга чалинган беморга кунига камида 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.

8. Дориларни ўз вақтида қабул қилинг. Агар шифокор сизга қон босимини тушириш учун дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг.

9. Даврий шифокор кўригидан ўтиб туринг. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни вақтида аниқлаш ва тезкор чораларни кўриш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
30.7K views04:46
Ochish/sharhlash
2024-02-03 14:06:53 Сувчечак катталарда нега оғир кечади?

Сувчечак асосан болалик даврида учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, у одатда енгил шаклда ўтади. Аммо катталар ушбу хасталикка чалинганда уларда турли оғир асоратлар кузатилади. Айрим ҳолларда эса беморни шошилинч тарзда шифохонага госпитализация қилиш зарурати ҳам туғилиши мумкин.

Хўш, сувчечакнинг ёши катта беморларда оғирроқ кечишининг сабаби нимада?

Ушбу саволга Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Гулноза Қурбонова жавоб берди.

— Дарҳақиқат, қўзғатувчиси Varicella-zoster вируси бўлган ушбу касаллик ҳаво-томчи йўли билан юқиб, асосан болаларда учрайди. Касалликнинг инкубацион даври 1 ҳафтадан 3 ҳафтагача давом этиши мумкин, — дейди мутахассис.

— Касаллик амаломатлари дарров намоён бўлмайди. Дастлаб, беморда иситма, ҳолсизлик, бадан қақшаши, бош оғриғи, кўнгил айниши каби умумий симптомлар кузатилади. Кейин эса бутун тана бўйлаб қизил ва пушти доначалар пайдо бўлиб, улар суюқлик билан тўлган пуфакчаларга айланади. Сўнг пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаки қобиқ шаклланади.

Танадаги тошмалар болаларда 5-7 кун, катталарда эса 14 кунгача сақланиши мумкин. Беморга сувчечак ташхиси қўйилгач, уни зудлик билан изоляция қилиш керак.

Ёши катта беморларда касалликнинг оғир кечишига асосий сабаб иммун тизимидаги фарқдир. Болаларда иммунитет ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади ва организм турли юқумли хасталикларга қарши самаралироқ курашади.

Ёш ўтган сари иммунитетнинг пасайиб бориши ҳамда антитаначаларнинг камайиши туфайли эса организм ўзи учун номаълум бўлган янги вирусларга қарши курашишга қийналади.

Хасталик аломатлари катта ёшдаги беморларда кучлироқ намоён бўлиб, пневмония, мия яллиғланиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Турли сурункали касалликлар, стресс, носоғлом турмуш тарзи каби омиллар ҳам хасталик ривожланишига таъсир кўрсатади. Бунда, айниқса, ҳомиладорлар, кексалар, иммун тизими заифлашган инсонлар асосий хавф гуруҳига киради.

Одатда сувчечак билан бир марта касалланган инсонда унга қарши иммунитет шаклланади. Шунга қарамасдан, профилактика тариқасида, биринчи навбатда, ушбу вирусдан эмланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
19.6K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-01-30 11:38:43
Мисрдан гепатит C га қарши препаратларнинг навбатдаги партияси олиб келинди

Миср ҳукумати томонидан гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди.

Жами 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона "Даклатасвир", "Софосбувир" ва "Энтекавир" дори воситалари тақдим этилиши бўйича келишувга эришилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.6K views08:38
Ochish/sharhlash