Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38.22K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2024-02-29 16:18:31
Буни билишингиз керак!

Пўрсилдоқ яра касаллиги энг кўп учрайдиган дерматологик хасталиклардан бири ҳисобланади.

У оғиз бўшлиғида яра пайдо бўлиши билан бошланади.

Оқибатда бемор таомланган пайт ачишиш, ютунишнинг қийинлашиши кузатилади.

Агар хасталик ўз вақтида даволанмаса, яра тананинг бошқа аъзоларига тарқалиб, жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Сардор Обидов ушбу касаллик ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.7K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-02-29 08:05:40
Буни билишингиз керак!

Баҳор келиши билан кўзларда мавсумий касалликлар қўзғалади. Улар орасида кўз қуриши ва кўзнинг аллергик хасталиклари кенг тарқалган.

Аллергик касалликлар электрон гаджетлардан фойдаланиш, чанг-тўзон натижасида кўзга ёт жисмлар тушиши ва дарахт гулларининг организмга таъсири оқибатида ривожланиши мумкин.

Кўзда қичишиш, ачишиш, ёшланиш, қизариш, кўришнинг хиралашиши кузатилганда аллерголог билан маслаҳатлашган ҳолда офтальмологга мурожаат қилиш лозим.

Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икрамов маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.1K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-02-28 11:22:22
Буни билишингиз керак!

Лейкоз, яъни халқ тилида оққон деб аталувчи ушбу касалликнинг даволаниш жараёнлари жуда мураккаб ҳисобланади.

Хасталик янги туғилган чақалоқлардан тортиб, ёши катта инсонларда бирдек учрайди.

Унинг белгилари турлича бўлиши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири болада 10-15 кун давомида мунтазам тана ҳароратининг кўтарилишидир.

Шунингдек, лимфа безларининг катталашиши, оёқларда оғриқ, иштаҳасизлик, боланинг сарғайиб кетиши, камқонлик лейкознинг аломатларидир.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шерзод Нуринбеков шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
18.2K views08:22
Ochish/sharhlash
2024-02-28 09:04:55
Антибиотикларни норационал қабул қилиш барча учун жиддий хавф!

Антибиотикни нотўғри қабул қилиш, микробга қарши препаратлар таъсирини камайтиради;

Бактерияларнинг чидамлилиги ривожланади (охир оқибатда дори воситалари таъсир қилмай қўйиши мумкин);

Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги организмнинг кучсизланишига олиб келади;

Инфекцияларнинг бутун тана бўйлаб тарқалиши даволаниш учун қаршилик кўрсатади;

Антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар қандай одамга юқиши мумкин, бу эса оғир оқибатлага олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
24.8K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-02-09 08:03:35 ССВ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди.

Ҳозирга келиб, бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.

Касаллик варақаларини шакллантиришда 2 та роль белгиланган:

Яратувчи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юритишга масъул тиббий ходимлар: IT-оператор ҳамшира, бош ҳамшира ёки бошқа тиббий ходим);

Тасдиқловчи (бош шифокор, унинг ўринбосари, мудир).

Шунингдек, ҳозирда республика ташкилотлари, хусусий клиникалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлмаган бошқа вазирлик ва идоралар тиббий қисмларининг расмий мурожаати бўйича уларга тасдиқлаш роллари бериляпти.

Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.

Хусусий ташкилотлар ходимининг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотларини олиш учун Mehnat.uz ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига интеграция қилинган бўлиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.8K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-02-08 14:04:29 Сўгал ёки “ортиқ” саломатлик учун хавфли...ми?!

Инсон ҳамиша гўзаликка интилиб яшайди. Шу сабабли танамиздаги ҳеч бир ўзгаришга бефарқ бўла олмаймиз.

Мисол учун, терида пайдо бўладиган турли ўсимталар, тошмаларни олайлик. Халқ тилида сўгал ёки “ортиқ” деб аталувчи бу нуқсонларнинг айримлари ташқи экологик омиллар, кимёвий таъсирлар ва қуёшнинг ультрабинафша нурлари натижасида келиб чиқса, баъзиларини турли вирус ва инфекциялар чақиради.

Хўш, булар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?

Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди.

— Терида пайдо бўлувчи ўсимталар хавфли, хавфсиз, юқумли ва юқумсизлигига қараб алоҳида турларга ажратилади, — дейди мутахассис. — Хусусан, базалиома, ясси тери тўқималари ўсмаси ва меланома хавфли, сирингома, ёғ безлари гиперплазияси, ксантелазма, милиума, кератома кабилар эса хавфсиз ўсмаларга киради.

Бугун тиббиётимизда теридаги ҳар қандай нуқсон ва касалликларни кечиктирмай аниқлаш ҳамда даволаш бўйича етарли шарт-шароит мавжуд. Диагностика ва даволаш жараёнида юқори технологик усуллар ҳамда замонавий шифо усулларидан фойдаланилади.

Фақат ҳар бир киши ўз саломатлигига бефарқ бўлмай, вақтида шифокор қабулига бориши ва тавсияларга амал қилиши лозим. Афсуски, баъзилар терида пайдо бўладиган сўгал ва “ортиқ” каби ўсмаларни ўз билганича юлиб ташлаб, ҳар хил суртмалар билан даволашга ҳаракат қилади.

Бу мутлақо нотўғри бўлиб, соғлик учун хавфлидир. Негаки, терида пайдо бўладиган ҳар қандай муаммо бирор касаллик белгиси бўлиб, уни шифокор назорати остидагина даволаш лозим. Акс ҳолда хавфли ўсмалар ривожланиши ёхуд хавфсиз ўсимта инфекциялари организмга ёйилиб, иккиламчи хасталикларни чақириши мумкин.

Тиббиётимизда хавфсиз ўсмалар электрокоагуляция, криотерапия, лазер деструкция, радиотўлқинли усуллар ва тиббий препаратлар билан даволанмоқда. Хавфлилари эса жарроҳлик, нур ва кимётерапия усулида муолажа қилиняпти. Муҳими, бу жараёнда кутилган натижага эришиш ва касалликни бутунлай бартараф этиш учун уни ўз вақтида аниқлаш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.8K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-02-08 12:41:25
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко, пребывающего в нашей стране с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.6K views09:41
Ochish/sharhlash
2024-02-07 14:55:08 "Ойлик маошимиз 1000 доллардан аллақачон ошиб кетган", — Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга нималар таклиф этилмоқда?

Айни пайтда Мўйноқда қўшни Хоразмдан тортиб, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон каби вилоятлардан келиб меҳнат қилаётган шифокорлар талайгина.

Туман тиббиёт муассасаларида 71 нафар шифокор фаолият юритиб, уларнинг 22 нафари Президентимизнинг тегишли фармонига асосан юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келиб ишлаётган тор соҳа мутахассисларидир.

Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views11:55
Ochish/sharhlash
2024-02-07 13:24:24 Қандай белгилар аппендицитдан дарак беради?

Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хасталигидир.

— Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, ошқозон-ичак тизимининг энг хавфли касалликларидан бири, — дейди жарроҳ Нозим Ўрмонов. — Айниқса, у жиддий асоратларнинг тез ривожланиши ва пайдо бўлиши билан жуда хатарли.

Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўткир аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори. Хасталик асосан 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол паст, лекин бутунлай учрамайди, дегани эмас.

Тез-тез ич қотишлари, ичак перисталтикасининг бузилиши, таомларда ўсимлик толаларининг етишмаслиги, меъёридан ортиқ овқатланиш, меъда-ичак тизимининг бир қатор юқумли хасталиклари ва паразитлар уни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳисобланади.

Шунингдек, ирсий мойиллик, ёмон одатлар (тамаки чекиш, спиртли исчимликлар истеъмол қилиш), стресслар, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги туфайли иммунитетнинг заифлашиши ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлиши мумкин.

Ўткир аппендицитнинг энг асосий белгиси қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар бўлиб, у асосан кечаси ёки эрталаб пайдо бўлади. Катарал босқичда оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади ёки унинг юқори қисмида кузатилади.

Бироқ кейинчалик киндикдан пастга ва белдан бироз юқорига силжийди. Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда ёки йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди.

Қолаверса, ич қотиш ёки ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш аппендицитнинг асосий белгилари ҳисобланади.

Ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез кечади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.

Шу боис агар юқоридаги белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Аппендицит одатда жарроҳлик йўли билан даволанади. Баъзида уни олиб ташламасдан, консерватив муолажа қилиш мумкин ва бу ҳолатда беморга антибиотиклар буюрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.4K views10:24
Ochish/sharhlash
2024-02-06 13:28:13
Айни дақиқаларда Халқаро пресс клубнинг ТИББИЁТ: "МУҲИМ МАСАЛАЛАР, АНИҚ ТАҲЛИЛЛАР ВА РEЖАЛАР" мавзусида навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жонли эфирни сиз тўғридан тўғри "Ўзбекистон 24" ва «УзРепорт» телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Жонли эфир

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.3K views10:28
Ochish/sharhlash