Get Mystery Box with random crypto!

#эмлаш2021 CCВ: Йил давомида 29,6 миллион дозадан ортиқ ZF-UZ | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#эмлаш2021

CCВ: Йил давомида 29,6 миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фойдаланилди

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.


Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ўтган йил давомида жами 39 203 933 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 29 668 543 дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi