Get Mystery Box with random crypto!

ТАЙИНЛОВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Умарова Наргиза Мирзоевна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали директори лавозимига тайинланди.

Н. Умарова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавр, 1996 йилда шу олий ўқув юртида интернатура, 2001 йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура босқичларини муваффақиятли тамомлаган.

Турли йилларда Республика перинатал марказида ультратовуш диагностика шифокори, умумий бўлим шифокори, муассаса қошидаги Клиник-диагностика поликлиникаси бўлими мудири, марказнинг акушерлик ва гинекология бўйича директори ўринбосари каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Н. Умарова тайинловга қадар Тошкент шаҳар 3-сон туғуруқ комплекси бош врачи сифатида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram