Get Mystery Box with random crypto!

​ ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди Жаҳо | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси "кўҳна қитъа" давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди.

Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган.

Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.

ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори.

Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram