Get Mystery Box with random crypto!

​ Юртимизда болалар суяк кўмиги трансплантацияси жорий этилади | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Юртимизда болалар суяк кўмиги трансплантацияси жорий этилади

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра:

педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, болалар хирургиясидаги — нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология, офтальмология ва ортопедия каби соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

ҳар йили 3 минг нафаргача болада туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;

йилига камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини қўллаган ҳолда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик операцияларини бажариш;

суяк кўмиги трансплантацияси  амалиётини жорий этиш кўзда тутиляпти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram