Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 226

2021-12-30 08:50:36
29 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 617 133 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 437 443 нафарни,
2-босқич эмланганлар 179 690 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (127 194 доза), Самарқанд (102 732 доза), Андижон (71 512 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2021-12-30 08:30:22
Йил охирида 11 та ҳудудда эмлаш кўрсаткичи 2 миллион дозадан ошди

29 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 172 069 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 27 019 нафарни,
2-босқич эмланганлар 90 812 нафарни,
3-босқич эмланганлар 54 238 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 036 802 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 813 625 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 419 790 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 803 387 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (29 573 доза),
Андижон вилояти (24 421 доза),
Тошкент шаҳри (22 634 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.7K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-12-30 08:03:25 Кеча сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

2021 йил 29 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198769 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
40 нафари Тошкент вилоятида,
35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 10 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 2 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 5 нафар,
Сирдарё вилоятида 13 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 14 нафар,
Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195840 (+124) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.1K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2021-12-29 18:27:38ССВ: Очиқ мулоқотга келиб тушган мурожаатлар сони 6 мингдан ошди

Ўзбекистон тиббиётининг замон талаблари даражасига кўтарилишидан барча юртдошларимиз бирдек манфаатдор. Айниқса, шу соҳа вакиллари орасида тизимни ривожлантиришга доир янги ғоя, таклиф ва ташаббуслар бўлиши табиий.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига ана шундай фидойи ва жонкуяр шифокору ҳамшираларимиздан минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бунинг учун 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар ишлаб турибди.

Сўнгги таҳлилларга кўра, шу кунгача мазкур платформалар орқали очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 6094 тага етди. Улардан 60 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этмоқда.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2136 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
319 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
196 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
113 таси олий тиббий таълим,
110 таси санитария-эпидемиология хизмати,
92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри вакиллари фаол — 922 та мурожаат. Кейинги ўринларни Наманган (451 та) ва Самарқанд (379 та) вилоятлари банд этиб турибди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.0K views15:27
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:55:17
Маълумки, авваллари юртимизда оғир юрак хасталикларига чалинган кўплаб беморлар юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия каби дунёнинг тараққий этган мамлакатларига боришига тўғри келар, бу эса турли оворагарчилик ва беҳуда вақт йўқотишларга сабаб бўлар эди.

Эътиборлиси, бугунги кунга келиб, бундай ноёб операциялар нафақат Тошкент шаҳри, балки юртимизнинг олис ҳудудларида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари негизида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 8 та филиали ташкил этилди. Бу эса турли йўналишлардаги мураккаб операцияларни жойларда муваффақиятли ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Тафсилот” кўрсатувининг навбатдаги сонида ушбу мавзуда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.5K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:43:26
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Манба

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.4K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-12-29 13:26:44
Бугун юртимизда тиббиёт соҳасидаги барча ислоҳотлар, энг аввало, одамларни рози қилиш, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўла рўёбга чиқаришга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларига уюштирилган навбатдаги пресс-турда журналист ва блогерларга шу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Тадбир орқали ОАВ ходимлари шошилинч тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат мисолида соҳадаги ўзгаришлар, эришилаётган натижалар ва мавжуд муаммолар хусусида керакли ахборотларга эга бўлишди.

"Uzreport-TV" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада пресс-тур тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.6K views10:26
Ochish/sharhlash
2021-12-29 11:02:17Эндокрин касалликлар бўйича 1000 нафардан ортиқ бемор телемедицина орқали тиббий маслаҳат олди

Шу йилнинг 10 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида муассаса фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб берилган эди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нусратжон Алимжоновдан муассаса фаолияти ҳақидаги айрим саволларга жавоб олдик:

— Марказимизда эндокрин касалликларни ташхислаш ва даволаш ишлари жаҳон стандартларига мувофиқ амалга оширилмоқда, — дейди Н. Алимжонов. — Хусусан, қандли диабетнинг болалар ҳамда катталардаги 1 ва 2-тури бўйича миллий тавсиялар ишлаб чиқилган ва уларни янада такомиллаштириш чоралари кўриляпти.

2021 йилда муассасамизда жами 2088 та операция ўтказилган бўлиб, 2020 йилда бу кўрсаткич 1736 тадан иборат эди.

— Бугунги кунда марказда қандай операциялар ўтказилмоқда?

— Яқинда 30 ёшли беморда жарроҳлик амалиёти бажарилди. У ўзини 2020 йилдан бери диффуз токсик бўқоқ ташхиси билан касал деб билган. Навоий ва Бухоро вилоятларида 1 йил давомида бир неча бор даволанган.

Шунга қарамай, беморнинг қалқонсимон бези 2-даражадан 5-даражагача катталашиб, нафас сиқиши, бўғилиш, ютинганда қийналиш белгилари пайдо бўлган. Сўнг у марказимизга операция учун жўнатилган.

Бу ерда бемор тўлиқ клиник, инструментал ва биокимёвий текширувлардан ўтказилди. Анестезиолог ва тор соҳа мутахассислари кўрувидан сўнг қалқонсимон без операцияси амалга оширилди. Амалиёт асоратсиз ўтди. Шундан кейин кузатув учун реанимация, эртаси куни эса жарроҳлик бўлимига ўтказилиб, режали даво чоралари буюрилди. Бу каби операциялар ҳозирги кунда муассасанинг ҳудудий филиалларида ҳам амалга оширилмоқда.

Эндокринология марказининг юртимиз бўйлаб 10 та ҳудудий филиали бўлиб, уларда шу йил жами 133 та операция ўтказилди. Уларнинг 31 таси мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётларидир.

— Марказнинг телемедицина йўналишидаги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

— Муассасанинг замон талабларига мос ҳолда такомиллаштирилаётган локал тармоғида стационар ва амбулатор ёрдам кўрсатилган беморлар, уларни операция олди тайёрлаш, консультацияларнинг барча турлари ҳақидаги маълумотлар доимий сақланади ва янгиланиб туради.

Энг муҳими, амалга оширилаётган бу каби ишлар чекка ҳудудлардаги беморларга замонавий талабларга мос ихтисослаштирилган эндокринологик хизматлар кўрсатиш имконини бермоқда.

2019 йилда телемедицина орқали 712 нафар, 2020 йилда 650 нафар вилоятларда яшовчи беморга мутахассислар томонидан мобиль консультациялар берилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 1025 нафарни ташкил этди. Натижада ҳудудлардан пойтахтга келиб муолажа олувчилар сони кескин камайишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
4.5K views08:02
Ochish/sharhlash
2021-12-29 08:44:58
28 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 612 698 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 435 306 нафарни,
2-босқич эмланганлар 177 392 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (125 880 доза), Самарқанд (102 472 доза), Андижон (70 561 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.2K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-12-29 08:36:32
Мамлакатимизда жами 38,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

28 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 183 122 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 28 929 нафарни,
2-босқич эмланганлар 95 926 нафарни,
3-босқич эмланганлар 58 267 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 864 733 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 786 606 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 328 978 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 749 149 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (34 117 доза),
Тошкент шаҳри (21 136 доза),
Андижон вилояти (20 404 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.7K views05:36
Ochish/sharhlash