Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қ | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Кеча сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

2021 йил 29 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198769 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
40 нафари Тошкент вилоятида,
35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 10 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 2 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 5 нафар,
Сирдарё вилоятида 13 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 14 нафар,
Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195840 (+124) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi