Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда жами 38,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойд | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Мамлакатимизда жами 38,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

28 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 183 122 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 28 929 нафарни,
2-босқич эмланганлар 95 926 нафарни,
3-босқич эмланганлар 58 267 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 864 733 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 786 606 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 328 978 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 749 149 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (34 117 доза),
Тошкент шаҳри (21 136 доза),
Андижон вилояти (20 404 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi