Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 227

2021-12-29 08:06:27 Кеча юртимизда 140 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна 200 нафарга яқин бемор касалликдан соғайди

2021 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198626 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
10 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
9 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
5 нафари Хоразм вилоятида,
38 нафари Тошкент вилоятида,
50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 10 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Навоий вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 13 нафар,
Хоразм вилоятида 17 нафар,
Тошкент вилоятида 35 нафар,
Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195716 (+196) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1485 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
4.9K views05:06
Ochish/sharhlash
2021-12-29 07:06:45
Нодирбек Абдусатторов — тезкор шахматда жаҳон чемпиони!

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

17 ёшли Абдусатторов сенсацион равишда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учрата олди.

13та партиядан сўнг Абдусатторов, Ян Непомняший, Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана бир хил — 9,5 очко тўплади. Қўшимча натижаларга кўра, ғолиблик Абдусатторов ва россиялик Непомняший ўртасидаги тай-брекда аниқланадиган бўлди. Дастлабки партияда кучлар тенг келди, кейинги партияда Нодирбек ғалаба қозониб (1,5-0,5), жаҳон чемпионига айланди.

Нодирбекни ушбу ғалабаси билан шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев табриклади.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2021-12-28 16:49:57ЖССТ "омикрон"нинг бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалишидан хавотирда

Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланганидан буён бир ойдан зиёд вақт ўтди. Бу орада мазкур юқумли мутация ҳақида олимлар қатор хулосаларини ҳам айтишди.

Шулардан навбатдагиси Жанубий Африка Республикаси тадқиқотчиларига тегишли. Олиб борилган изланишлар якунида қизиқ бир факт аниқланди. Яъни янги штамм билан касалланган организм "дельта" вариантини зарарсизлантирувчи антитаначалар ишлаб чиқаради.

Тажриба учун 30 га яқин одам жалб қилинди. Уларнинг бир қисми коронавирусга қарши эмланганлар бўлса, қолгани вакцина олмаган қатлам орасидан танланди. Ҳали тадқиқот хулосалари халқаро доирада тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, “омикрон”нинг қисқа муддатда доминант вариантга айланаётгани бу хулосалар асоссиз эмаслигини ифодалайди.

Лондон Қироллик коллежи профессори Тим Спектор эса янги штамм белгилари эмланган ва эмланмаганларда ўзаро фарқли аломатлар билан намоён бўлишини аниқлади.

Унинг айтишича, “омикрон”ни юқтирган эмланган беморларда кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолиши, баъзан қайт қилиш ҳолатлари кузатилган. Аммо тана ҳарорати кўтарилмаган. Шунингдек, улар бош ва томоқ оғриғидан шикоят қилишган.

Бироқ хавотирли жиҳати, бу вирус турининг дунё бўйлаб тарқалиш суръати ҳам, юқиш кўрсаткичлари ҳам пасайгани йўқ. Масалан, сўнгги кунларда Буюк Британияда “омикрон” билан касалланганлар сони 110 мингдан ошди. Мамлакатда қайд этилаётган янги ҳолатларнинг 90 фоизини шу штамм ташкил этяпти.

Шунингдек, Норвегия пойтахти Ослода янги мутация доминант вариантга айланган бўлса, Австралияда “омикрон”дан биринчи ўлим қайд этилди. Бельгия ҳукумати эса пандемиянинг навбатдаги тўлқини туфайли янги чекловларни жорий этишга мажбур бўлди.

Унга кўра, кинотеатр, театр ва концерт заллари ёпилмоқда, байрам бозорлари муддатидан олдин ёпиляпти, энди болалар ҳам жамоат жойларида ниқоб тақиб юришлари шарт. Қатор компаниялар масофавий иш режимига ўтяпти.

Қолаверса, Янги йил байрами арафасида “омикрон” тарқалиши сабабли дунё бўйича тўрт мингга яқин авиарейслар бекор қилинди. Шундан мингдан зиёди АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогнозига кўра, янги штамм бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.1K views13:49
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:58:31
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида янги жарроҳлик бўлими ишга туширилмоқда. 2019 йилда қурилиши бошланган янги бино 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади.

Ушбу бўлимдаги операцион блоклар икки хонадан иборат бўлиб, уларнинг бирида донордан аъзо олинади ва зудлик билан ёнма-ён жойлашган иккинчи хонадаги беморга кўчириб ўтказилади.

Айни дамда мазкур муассасада мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Туркиядан 4 нафар мутахассис жигар трансплантациясини кўчириб ўтказишни ўрганиб қайтишган бўлса, ҳафтасига камида 2 марта буйрак трансплантация операцияси ўтказилмоқда. Бу жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Мазкур бино тўлиқ ишга туширилса, йилига икки мингга яқин ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.8K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:42:28Пресс-тур

Янги йил байрами кунларида шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар тизимнинг барча йўналишларини қамраб олмоқда. Тиббиётнинг уч босқичли миллий модели — бирламчи тиббий санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тизимини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан журналист ва блогерларни ана шу уч бўғиндаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтимиздаги қатор тиббиёт муассасаларига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.

Биринчи манзил — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази. ОАВ вакиллари бу ердаги шарт-шароитларни кўздан кечиргач, кўпчиликни қизиқтираётган мавзу юзасидан мутасаддиларга савол берди.

Гап шундаки, яна саноқли кунлардан сўнг Янги йил йилни қаршилаймиз. Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олади. Хўш, бундай вазиятда шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Марказимиз ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари доимий шай ҳолатда, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов . — Уларда 24 соат давомида навбатчи бригадалар, яъни малакали шифокорлар ва ҳамширалар сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Ўз навбатида, марказ раҳбарияти — бош директор, директор, бош шифокор ва директор ўринбосарларидан иборат штаб тузилган. Улар ҳам навбатчилик асосида фаолият кўрсатади. Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш саналарида худди шу тартиб амал қилади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга ҳам зарур кўрсатмалар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.8K views09:42
Ochish/sharhlash
2021-12-28 10:14:38
“Асосий вазифамиз – тиббиёт соҳасини юқори самара билан ишлайдиган, чинакам халқчил тизимга айлантиришдан иборат.”

Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган ушбу сўзлар, бугун юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди. Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда тиббиётнинг бирламчи бўғини тобора ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Яқинда Андижон шаҳрида 8-оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилиши бу йўналишда амалга оширилаётган эзгу ишларнинг амалий ифодасидир. Қолаверса, ушбу янги бино ҳудуд аҳли учун Янги йилга муносиб туҳфа бўлди.

6,8 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий қиёфа касб этган мазкур муассаса айни кунда бутунлай янги тартибда фаолият юритмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил вилоятдаги яна 9 оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника бинолари мана шундай замонавий кўринишга келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.7K views07:14
Ochish/sharhlash
2021-12-28 08:44:13
27 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 607 083 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 432 641 нафарни,
2-босқич эмланганлар 174 442 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (124 182 доза), Самарқанд (101 905 доза), Андижон (69 992 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.5K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-12-28 08:19:52
Мамлакатимизда жами 38,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

27 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 180 655 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 26 633 нафарни,
2-босқич эмланганлар 99 355 нафарни,
3-босқич эмланганлар 54 667 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 681 611 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 757 677 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 233 052 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 690 882 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (29 539 доза),
Тошкент шаҳри (22 662 доза),
Фарғона вилояти (21 553 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 61,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.6K views05:19
Ochish/sharhlash
2021-12-28 08:07:28 Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
1 нафари Тошкент вилоятида,
35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 6 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.3K views05:07
Ochish/sharhlash
2021-12-27 19:19:33
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда юрагида туғма нуқсони бўлган болаларни даволашга катта эътибор қаратилиб, бунинг учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиали негизида Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинган эди.

Ҳозирда марказнинг болалар кардиохирургияси бўлимида туғма юрак нуқсони бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда ушбу марказда туғма юрак нуқсонини даволаш мақсадида 6 ёшли Амина Ғайратовада кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операцияни бошдан кечирган 13 ва 15 ёшли қизалоқларнинг ҳам ҳозирда аҳволи яхши.

Илгари мазкур тиббиёт муассасасида йилига 50-55 нафар беморда мураккаб юрак операциялари ўтказилган бўлса, эндиликда бу рақам 240-250 тага етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.8K viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash