Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: Очиқ мулоқотга келиб тушган мурожаатлар сони 6 мингдан о | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Очиқ мулоқотга келиб тушган мурожаатлар сони 6 мингдан ошди

Ўзбекистон тиббиётининг замон талаблари даражасига кўтарилишидан барча юртдошларимиз бирдек манфаатдор. Айниқса, шу соҳа вакиллари орасида тизимни ривожлантиришга доир янги ғоя, таклиф ва ташаббуслар бўлиши табиий.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига ана шундай фидойи ва жонкуяр шифокору ҳамшираларимиздан минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бунинг учун 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар ишлаб турибди.

Сўнгги таҳлилларга кўра, шу кунгача мазкур платформалар орқали очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 6094 тага етди. Улардан 60 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этмоқда.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2136 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
319 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
196 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
113 таси олий тиббий таълим,
110 таси санитария-эпидемиология хизмати,
92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри вакиллари фаол — 922 та мурожаат. Кейинги ўринларни Наманган (451 та) ва Самарқанд (379 та) вилоятлари банд этиб турибди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi