Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 248

2021-02-13 11:04:44ЧАҚИРИЛМАГАН МЕҲМОНЛАР МИНГБУЛОҚДА

Наманган вилоятида ўтказилаётган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида пойтахтлик малакали шифокорлар Мингбулоқ туманида ҳам бўлишди.

Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмасида барвақт йиғилишган маҳаллий шифокору ҳамшираларга бирлашманинг бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Собиржон Шоматов ўн кунлик муҳим тадбир ҳақида қисқа ва лўнда тушунча берди.

– Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларининг вилоятимизга ташрифидан ғоят самарали фойдаланиб қолишимиз керак, – деди у алоҳида таъкидлаб. – Аввало "темир дафтар"дагиларнинг хонадонларига бошлаб кирасизлар, кейин уйда ётиб қолган ногиронларни ҳам кўрсатасизлар.

Меҳмонлар туманимизда 10 кун давомида ишлашади. Эртадан кечга қадар ҳар бир гуруҳ камида ўттизта хонадон остонасини ҳатласин. Агар бешта гуруҳ фаолият юритса, ўн кун давомида қарийб икки минг хонадонда яшайдиган аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Вақт зиқ, бирор дақиқа зое кетмасин. Оилавий шифокорлару патронаж ҳамширалар меҳмонларга ҳамроҳ, йўлбошловчи бўлиб юрасизлар. Юқори натижадорликка эришишга астойдил ҳаракат қилиниши зарур.

Ниҳоят меҳмонлар кўп тармоқли марказий поликлиника олдида кутиб олиндилар. Аввалдан шакллантирилган муваққат тиббий гуруҳларга Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари етакчи – ҳамкор қилиб қўйилди. Уларнинг дастлабки йўналишлари – Ингичка, Меҳнатобод, Қизилқум, Жомашуй ва Уюрчи-Дамкўл маҳалларига белгиланди.
Мана, Меҳнатободга етиб келган махсус тиббий гуруҳ ўз фаолиятини Собира Жуманованинг аҳволини кўздан кечиришдан бошлади.

– Грижадан озор чекаман, гоҳ-гоҳ орқа миям қисиб оғрийди, – дея ҳолатини баён этди дардманд аёл. – Асли касбим ўқитувчилик эди. 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, ишга ярамай қолдим...

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, олий тоифали аллерголог Хушнудбек Аҳмедов навбатдаги беморни текширувдан ўтказиб, кўчага чиқса, ўрта ёшли йигит келиб саломлашди.

– Тошкентлик аллерголог врач маҳалламизда бемор кўриб юрганликларини эшитиб, ғоят қувондим, – деди у хурсандлигини яширмай. – Ўн тўрт ёшли жиянимни астма қийнайди, сизларга учрасинми?

– Ўзимиз уйларига кирамиз, – деди пойтахтлик мутахассис, сўнгра оилавий шифокор Зулфия Маҳкамовага қаради. – Болани танийсизми?

– Ҳа, Тинчлик кўчасидаги 4-уйда бувиси билан яшайди.

– Унда ўша ёққа ўтайлик.

Остона ҳатлаганимизда Одина Алиеванинг боши осмонга етди. Невараси Жавоҳир Одилжонов обдон текширилди. Ҳолати аниқлангач, даво чоралари белгиланди. Ҳатто аэрозолни нафас йўлларига пуркаш йўл-йўриқлари амалда кўрсатилди.

– Жавоҳир, сен энди бошқа доридан фойдаланасан. Нафасни очадиям, даволайдиям, – деб таъкидлади Хушнудбек Аҳмедов.

Қўшни хонадондаги Мастура Иминжонова билан бўлган мулоқот кўп нарсани ойдинлаштирди. "Сайдана"даги ўтказилган томография текшируви асосида тавсияларга қўшимчалар киритилди. Туғма бронхоэктазнинг муолажалари тушунтирилди. Унинг дардини енгиллаштириш учун бепул даволаниш ордери бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Шу куни Меҳнатободнинг Тинчлик ва Охунбобоев кўчаларидаги қирққа яқин хонадонларда яшовчи хастаҳоллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мингбулоқ туманида 41 та маҳалла бўлиб, уларнинг бирортасига ҳам пойтахтлик шифокорларнинг қадамлари етмай қолмайди. "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остида ўтказилаётган бу галги саломатлик акциясининг қамрови кенг ва мақсади беҳад улуғвордир.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.8K views08:04
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:56:31ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 417 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 107 миллион 423 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 360 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 417 768 янги ҳолати аниқланди, 12 695 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 186 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 382 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,020 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,880 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,659 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,042 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,998миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 97 134, Ҳиндистонда 9 309, Бразилияда 59 602, Россияда 15 089, Буюк Британияда эса 13 494 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 417 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 107 млн 423 тысячи, из них более 2 млн 360 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 417 768 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 695 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 108 млн 186 тысяч человек, из них более 2 млн 382 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,020 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,880 млн), на третьем — Бразилия (более 9,659 млн), на четвертом — Россия (4,042 млн), на пятом — Великобритания (3,998 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 97 134, Индии — 9 309, Бразилии — 59 602, России — 15 089 и Великобритании — 13 494 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.5K views05:56
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:45:19
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида хорижлик мутахассислар иштирокида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.5K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:37:34
Юракдаги оғриқ нимадан дарак бериши мумкин?

Кўкрак қафасининг чап соҳасида, яъни юрак ўрнида пайдо бўлган оғриқ қуйидагилардан дарак бериши мумкин:

Кучли жисмоний босимлардан кейин. Юрак ишемик касаллиги бўлган стенокардия юзага келаётган бўлиши мумкин.

Шамоллаш туфайли оғриқлар. Бу оғриқни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Бу ревматизм ёки миокардитнинг биринчи белгиси бўлиши мумкин.

Тинч ҳолатдаги оғриқ. Бу асабий зўриқиш билан боғлиқ. Эҳтимол, бу вегетатив дисфункция ва депрессия сабаблари бўлиши мумкин.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.9K views05:37
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:33:31
Ёш олима болаларда учрайдиган юқумли касалликни даволаш йўлларини тадқиқ қилмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.4K views05:33
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:29:18​ 2021 йил 12 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79381 (+41) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Навоий вилоятида 2 нафар,
Сирдарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 17 нафар,
Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77829 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 930 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
8.4K views05:29
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:36:50 "Президентимизга миннатдорлигимизни етказиб қўйинглар..."
Бу сўзлар 19 йилдан буён иккала чаноқ сон бўғими суягининг емирилиши касаллигидан азият чекиб келган, бугун ана шу дарддан фориғ бўлган Дилбархон Қодировага тегишли...

Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу ҳалқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси давом этмоқда.
БАТАФСИЛ...

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.3K views13:36
Ochish/sharhlash