Get Mystery Box with random crypto!

Маълумки, авваллари юртимизда оғир юрак хасталикларига чалинга | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Маълумки, авваллари юртимизда оғир юрак хасталикларига чалинган кўплаб беморлар юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия каби дунёнинг тараққий этган мамлакатларига боришига тўғри келар, бу эса турли оворагарчилик ва беҳуда вақт йўқотишларга сабаб бўлар эди.

Эътиборлиси, бугунги кунга келиб, бундай ноёб операциялар нафақат Тошкент шаҳри, балки юртимизнинг олис ҳудудларида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари негизида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 8 та филиали ташкил этилди. Бу эса турли йўналишлардаги мураккаб операцияларни жойларда муваффақиятли ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Тафсилот” кўрсатувининг навбатдаги сонида ушбу мавзуда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi