Get Mystery Box with random crypto!

Бугун юртимизда тиббиёт соҳасидаги барча ислоҳотлар, энг авва | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Бугун юртимизда тиббиёт соҳасидаги барча ислоҳотлар, энг аввало, одамларни рози қилиш, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўла рўёбга чиқаришга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларига уюштирилган навбатдаги пресс-турда журналист ва блогерларга шу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Тадбир орқали ОАВ ходимлари шошилинч тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат мисолида соҳадаги ўзгаришлар, эришилаётган натижалар ва мавжуд муаммолар хусусида керакли ахборотларга эга бўлишди.

"Uzreport-TV" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада пресс-тур тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi