Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 224

2022-01-02 08:40:39#Cарҳисоб_2021

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сони 129 тага етди

2021 йил мамлакатимизда хусусий тиббиёт ривожига кенг йўл очилган йил бўлиб тарихга муҳрланди. Айни пайтда юртимиз тиббиёт муассасаларига 129 турдаги тиббий хизматни амалга оширишга рухсат берилган.

Ҳозирда мамлакатимиздаги хусусий шифо масканлари сони қарийб 7000 тага етган. Уларнинг 2215 таси эса янги тиббий ихтисосликлар ҳисобига фаолиятини кенгайтирди.

Айни пайтда 1425 та хусусий шифохона стационар тарзда иш юритмоқда. Улардаги ўрин-жойлар 30 мингдан ортиқ бўлиб, санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 40 мингдан ортиқ ўрин-жойлар ташкил этилган.

Давлат тиббиёт ташкилотларидаги жами 120 минг ўрин-жойларга нисбатан хусусий шифохоналардаги стационар ўрин-жойлар 25 фоизни ташкил этмоқда.

2021 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт муассасасига кириш учун олий тиббий таълимни якунлаган мутахассислардан малака тоифаси талаб қилинмайдиган бўлди.

Якунланган йилда хорижий инвестиция иштирокидаги хусусий шифохоналар сони 110 тага етди.

Хусусий секторнинг давлат тиббиёт муассасалари бўш турган объектларидан фойдаланиши 2 баробар оширилди.

2021 йил 1 июлдан хусусий тиббиёт ташкилотларига “мобил тиббиёт” билан шуғулланишга, олис ва чекка ҳудудлардаги ташкилот ва корхоналар тасарруфида фақат ўрта тиббиёт ходимларидан иборат тиббий пунктларни ташкил этишга рухсат берилди.

Қишлоқ жойларда тиббиёт бўйича ташкил этиладиган янги микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловидан, жалб этилган шифокор ва мутахассислар даромад солиғидан, уларнинг даромадлари эса ягона ижтимоий тўловдан озод этилди.

2021 йил 5 майда Президентимизнинг ҳамширалик ишини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш кўзда тутилган “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, ушбу фаолият билан 2022 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган мутахассислар шуғулланишлари белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
4.6K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-01-02 08:01:31 Кеча юртимизда 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199118 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
17 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
9 нафари Хоразм вилоятида,
4 нафари Тошкент вилоятида,
29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Сирдарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 16 нафар,
Тошкент вилоятида 20 нафар,
Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196337 (+119) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-01 16:13:31 ​​Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш ҳозирча Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:
Қашқадарё вилояти (146 нафар),
Фарғона вилояти (137 нафар),
Андижон вилояти (131 нафар),
Наманган вилояти (123 нафар) банд этди.

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасалари билан бирга 238 та туғруқ комплексларида жами 3807 нафар тиббиёт ходими, жумладан, 509 нафар акушер-гинеколог, 315 нафар неонатолог, 1159 нафар доя 1824 нафар ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.7K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-01-01 12:53:03#Cарҳисоб_2021

Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши 60 фоизга етказилди

2021 йилда ихтисослашган тиббиёт йўналиши ҳам ислоҳ қилинди. Республикамиздаги 23 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудлардаги 268 та филиали ҳамда туманлардаги 310 та бўлимларида илгари республика даражасида амалга оширилган юқори технологик операцияларни вилоят ва туман даражасида ўтказиш йўлга қўйилди.

2020 йилда ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 55 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 60 фоизга оширилди.

Барча вилоятларда рентгенэндоваскуляр жарроҳлик ва кардиохирургия бўлимлари ташкил этилиб, очиқ юракда операциялар бажарилди.

Ўтган йиллар давомида юртимизда 600 дан ортиқ буйрак, жигар ва ўзак ҳужайра операциялари муваффақиятли ўтказилиши натижасида фуқароларимизнинг чет давлатлардаги клиникаларга чиқиши кескин камайди.

Наманган, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди.

Телемедицина орқали мураккаб жарроҳлик амалиётларининг транслациялари сони 289 тага етказилди.

Ҳудудий тиббиёт муассасаларида 604 та янги диагностика ҳамда илғор даволаш усули амалиётга татбиқ этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
4.5K views09:53
Ochish/sharhlash
2022-01-01 10:32:59 ​​#Cарҳисоб_2021

Тез тиббий ёрдам бўйича чақирувларга етиб бориш ўртача вақти 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқага қисқарди


Тез тиббий ёрдам хизмати — тиббиётнинг яна бир муҳим бўғини. Кейинги йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги ушбу хизматда битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 500 сўмдан 6500 сўмга етказилди.

Мамлакатимизда 2016 йилда 800 та “тез ёрдам” шохобчаси ва 1 минг 890 та тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони мос равишда 1 минг 666 та ва 2 минг 861 тага етказилди. Ўтган йилнинг ўзида олис ва чекка ҳудудлардага аҳоли пунктларида қўшимча 60 та “Тез ёрдам” шохобчаси ташкил этилди.

Беш йил аввал тармоқда бор-йўғи 24 та реанимобиль хизмат кўрсатар эди. 2021 йилда эса улар сони 435 тага етказилди. Тез ёрдам тизимидаги барча автомобиллар 100 фоиз GPS билан таъминланди.

Якунланаётган йилда 103 рақами марказлаштирилди ва Мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати — Саll-марказлар тўлиқ ташкил этилди.

Ўтган 2021 йилда дори воситалари таъминоти нормативга нисбатан 100 фоизга етказилди ва узлуксизлиги таъминланди (2016 йилда дори-дармонлар нормативдан 25-30 фоизга кам ва номунтазам бўлган).

2021 йилда юртимизда ҳар 13000 нафар аҳоли сонига нисбатан 1 та тез ёрдам машинаси тўғри келди. Ҳудудларнинг географик жойлашувига кўра, қўшимча санитар машиналар бириктирилди.

Бунинг натижасида чақирувларга кечикиб бориш ҳолатлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизга камайиб, етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.8K viewsedited  07:32
Ochish/sharhlash
2022-01-01 09:16:11 ​​#Cарҳисоб_2021

Тиббиётнинг бирламчи бўғинида бутунлай янги тузилмаларга асос солинди

Якунига етган 2021 йил юртимиз тараққиётида сезиларли из қолдирди. Бу даврда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам катта ўзгариш ва янгиланишлар юз берди. "Сарҳисоб" рукни остида ана шундай ислоҳотлар ҳақида йўналишлар бўйича тайёрлаган қисқача таҳлилимиз билан танишиб боришингиз мумкин.

Одатда, одамлар миллий тиббиётнинг даражасига бирламчи бўғинга қараб баҳо беради. 2021 йилда бу йўналишда қатор янгиланишлар амалга оширилди:

Бирламчи бўғин ислоҳ қилиниб, қишлоқ врачлик пунктлари ўрнига оилавий шифокор пунктлари ташкил этилди ва уларни штат меъёрлари қайта кўриб чиқилди. 2021 йил бошида бирламчи тизимда 858 та оилавий шифокор пункти бўлган бўлса, 2021 йил охирига келиб яна 100 таси ташкил этилди.

Бунинг натижасида бир умумий амалиёт шифокорига 3900 нафар аҳоли тўғри келган бўлса, бир оилавий шифокорнинг иш юкламаси 2000 нафарга туширилди.

Оилавий шифокорга тор доирадаги мутахассисларнинг бепул консультацияси ва шифохонада даволаниш учун йўлланма бериш ҳамда бепул дори воситаларини олишга рецептлар ёзиб бериш ваколати берилди.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ташкил этилди.

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 баравар оширилди.

Касалликларни эмас, уларнинг хавф омилларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш мақсадида оммавий хатлов амалга оширилди. Аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиш орқали улар билан индивидуал профилактика-соғломлаштириш тадбирлари олиб борилди.

2021 йилда махсус тайёргарликдан ўтган ҳамшираларга шифокоргача кўрик, скрининг ўтказиш, ҳамширалик ташхисларини қўйиш, реабилитация ва назоратни амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Тиббиёт бригадалари томонидан аҳоли саломатлиги ва касалланиш ҳолатини "маҳаллабай" ўрганиш жорий қилинди.

Мақсадли скрининг ва манзилли патронаж амалиёти илк бор жорий қилинди.

“Қишлоқ шифокори” дастури — олис ва чекка ҳудудларда ишга қабул қилинган врачларни 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминлаш тартиби жорий қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.9K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-01-01 08:01:11 2021 йилнинг сўнгги кунида юртимизда 125 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет учинчи кун касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади

2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199030 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
30 нафари Тошкент вилоятида,
34 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 14 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 16 нафар,
Тошкент вилоятида 27 нафар,
Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196218 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-31 22:22:46
Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

Табрикда Ўзбекистонда 2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.1K views19:22
Ochish/sharhlash
2021-12-31 18:30:15 ​​Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Азиз шифокор ва ҳамширалар!


Сизларни кириб келаётган Янги – 2022 йил билан чин юракдан қутлайман!

Халқимиз саломатлиги йўлида билим ва иқтидорингиз, куч-ғайратингизни бағишлаб, кечани кундузга улаб, садоқат билан қилаётган меҳнатларингиз таҳсинга сазовордир.

Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек: “Инсон саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонларидир”.

Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ўзингизни аямай амалга ошираётган самарали саъй-ҳаракатларингиз – эзгулик ва олийжанобликнинг юксак намунасидир. Аминманки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва чексиз ғамхўрлик барчамизни жипслашиб, халқни рози қилишдек эзгу мақсадни амалга оширишга ундайди.

Янги йил остонасида эл саломатлиги посбонлари бўлган – Сиз, азиз тиббиёт ходимларини қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, хонадонларингизга осойишталик ва файзу барака тилайман!

Ойдин орзу-умидларингиз, яхши ният ва мақсадларингиз рўёбга чиқсин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!

Беҳзод МУСАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.
10.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-12-31 16:51:41
Вазирлик масъуллари байрам куни бемор болалар ҳузурига борди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ана шундай жажжи беморлар даволанаётган қатор даволаш муассасаларида бўлиб, шифо олаётган болалар аҳволидан хабар олишди. Ҳар бир болага Янги йил совғалари улашилди.

Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.0K views13:51
Ochish/sharhlash