Get Mystery Box with random crypto!

​​Ишни сен амалга оширасан, деганида йўқ деёлмадим. Асилжон ак | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Ишни сен амалга оширасан, деганида йўқ деёлмадим.
Асилжон ака софдил, ҳалол ва беозор одам. Биламан, туҳмат қилганим учун қаттиқ жазо оламан. Аммо, Асилжон ака ҳақида ҳар хил гаплар кўпайиб мингбошиликка сайланмай қолиши мумкин. Бу эримга жуда Қўл келади. Ўртада мен Асилжон ака билан қурбон бўлиб кетмайлик. Кўзим очилди, нодонлик қилибман. Мени кечиришингизни илтимос қиламан.
Асилжон ака аёлнинг аҳволига ачиниб қозидан уни жазоламасликни сўради.
Қози вазиятни ҳисобга олган ҳолда, воқеани ошкора қилмай уни ёпиб юборди. Аёл виждон азобида оғир дардга чалиниб, кўп ўтмай вафот этди. Қашқирнинг аламига алам қўшилиб кўзи қонга тўлди. Нима қилишини билмай қолди. Ўзининг узоқ яшамаслигини сезиб, бекорга ўлиб кетгандан кўра заҳар ичишга ва буни Асилжон акага тўнкаб уни бадном қилишга қарор қилди. У Асилжон аканинг уйига кириб бир оз суҳбатлашгандек бўлиб, оғзига бир нарса солиб, чой ичиб юборди. Сўнгра войдод, мени Асилжон заҳарлади, деб бақираверди. Қашқир хириллаган овоз билан Асилжон акага деди:
— Энди мингбошилик амал у ёқда турсин, жонингдан ҳам айриддинг. Сени қотил сифатида осишади. Бунга ўзинг сабабчисан, "Фақир киши панада" деб юраберганингда ёки бўлмаса мингбошиликка менга нисбатан ақллироқ Кдшқир акам борлар, деганингда бошқача бўларди. Ўзинг ўйлаб кўр, отнинг ўрнини эшак эгалласа чидаб бўладими? Сен неча йилдирки, юқорига интилиб юрагимни ловуллатиб келдинг. Буни асло кечира олмайман. Нариги дунёда ҳам сен билан курашни давом эттириб, суякларингни кулини кўкка совурмасам юрак ўти ўчмайди... Бир оз фурсатдан сўнг у вафот этди.
Текширув ишларида маълум бўлибдики, Қашқир ака ўша куни табибдан заҳар олиб, Асилжон акани бадном қиламан деганини ўзи ҳам билмай қолган экан.
Бу ҳақца табибнинг ўзи гувоҳлик берди. Асилжон ака эса мингбоши бўлиб сайланди.
У бир донишманд билан суҳбатда деди:
— Доимо қўлимдан келганича яхшилик қилдим, ҳеч кимнинг кўнглини ранжитмадим. Бироқ Қашқир ака ва унинг шериклари нима учун сабабсиз менга душманлик қилдилар?
— Шуни ёдда тутиш лозимки, — дебди донишманд, — ҳар ўн одам орасидан битта туғма ҳасадгўй учрайди. Буларни ранжитсангиз, кечиришлари мумкин, лекин ишбилармон бўлиб обрўйингиз ва мансабингиз кўтарилиб борса, кўра олмасликдан юраклари қип-қизил чўғга айланиб кетаверади.
Ҳасадгўйлар мансабпараст ва шуҳратпараст бўлиб, ўзларини доимо оддинги сафда ва ҳамманинг диққат марказида бўлишга ҳаққим бор, деб ҳисоблайдилар. Бунга эришиш учун улар фисқу фасод уруғини сеггиб, одамларни бир-бирига тўқнаштириб қўядилар. Ҳасадгўйнинг Қашқирга ўхшаган ашаддийлари ўз мақсадларини рўёбга чиқариш учун хотинини ва ҳатто ўз жонини ҳам қурбон қилишдан тоймайдилар. Улар лаганбардорлик, икки юзламачилик ва туҳматни ўз ўрнига қўйишга уста бўладилар.
Бир фожиали воқеанинг гувоҳи бўлганман. От пойгасида бир ҳасадгўй маррага яқинлашганда оти қоқилиб чопа олмай қолади. У дарҳол ўзини ўнглаб орқада олдинги сафда келаётган пойгачи отининг оёғи тагига ўзини ташлайди. Уни оғир жароҳатланган ҳолда олиб чиқиб, нима сабабдан шундай қилганини сўрашганда:
— У одам биринчиликни олгандан кўра, менинг ўлганим яхшироқ, — деб жон берди.
— Хулоса шуки, — дебди донишманд, — обрў қозонган, софдил ва меҳнаткаш одамлар ҳеч кимга зиёнимиз тегмай, аксинча, яхшилик қилаётирмизку, деган фикр билан душманимиз йўқ, деб хотиржам юришади. Ваҳоланки, улар орасида ҳасадгўйлар бор. Буни унутмай, чорасини кўрган одам қоқилмайди.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK