Get Mystery Box with random crypto!

Говмижжанинг давоси борми? Шифокор Фаррух Ўрмонов: Говми | Соғлом ҳаёт

Говмижжанинг давоси борми?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Говмижжа — қовоқ четидаги ёғ безларининг ва киприк тук пиёзчасининг ўткир йирингли яллиғланиши.

Говмижжани сиқиш ярамайди, акс ҳолда инфекция қонга ўтиб, кўз косасининг флегмонасига ва менингит, сепсис каби оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Говмижжанинг олдини олишда озодалик тартибларига қатъий амал қилиш, ифлос, чанг жойларда ишлаганда ҳимоя ойнакларидан фойдаланиш, организмни толиқтирадиган касалликларни ўз вақтида аниқлаб, даволатиш лозим.

Даволаш учун кўзга антибиотик ва Сульфаниламид препаратларининг эритмалари томизилади ёки мазлари қўйилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг