Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 674

2021-03-18 10:00:38
#Халқ_табобатидан

Тиш оғриғи хуруж қилса...

Тиш оғриғи хуруж қиладиган бўлса, унда лавлагининг хомидан бир бўлакча олиниб, оғизда тутиб туриш тавсия этилади. Бунда изтиробли оғриққа бир оз бўлса-да, тасалли беради.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
1.9K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 09:00:35
#Халқ_табобатидан

ЙЎТАЛ СИЛЛАНИ ҚУРИТГАНДА...

– Йўтални уй шароитида қандай қилиб даволаш мумкин?
Равшан, каналга келган савол

Мирзамир Мирзашарипов, доришунос:

Шивит
(укроп) уруғларидан тайёрланган дамлама балғамни енгилгина кўчишига ёрдам беради. Изтиробли йўтални қолдиради.
Бунинг учун: бир ош қошиқ миқдоридаги шивит уруғи ярим чойнак сув билан дамланади. Дамлама ўз тафти билан совигач, докада сузилиб, 1 ош қошиқдан кун бўйи 3-4 маҳал ичилади.

Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради.
Йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
4.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 08:00:30
#Фойдали_тавсия

СОҒЛИҚ УЧУН ЧОЙГА НИМАЛАРНИ ҚЎШИБ ИЧГАН МАЪҚУЛ?

1. Куркума
Куркумали чой яллиғланишларни камайтиради. Саратон билан курашади, юракни мустаҳкамлайди.

2. Занжабил (имбирь)
Занжабил овқат ҳазмини яхшилайди. Мигрендан азият чекаётганларга яхши фойда беради.

3. Долчин (кopицa)
Долчинли чой шамоллаш, грипп ва йўтал каби вирусли касалликларни даволашда қўлланилади. Ва қанд миқдорини камайтиради.

4. Асал
Сайёрамиздаги энг фойдали егулик. У организм учун энергия манбаи бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

5. Новвот
Эрталаб нонуштага бир пиёла новвот чой ичганнинг юраги бақувват бўлади.
Бундан ташқари, овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар, организмнинг сувсизланиши, қон босимининг тушиб кетишида, совқотиш ва умумий чарчоқ кабиларни даволашда қўл келади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
2.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 07:00:27
#Анонс

«ШИФО-ИНФО» газетасининг
18 март, 11-сони газета шохобчаларида

СИЗНИ КУТМОҚДА.

Каналга аъзо бўлиш
19.8K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 06:30:15
#Мутахассис_тавсияси

НОНУШТА – КУНДУЗГИ ҚАЛҚОН

Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, нутрициолог:

Кексаларимиз наҳорга бир сиқим ёнғоқни майиз билан ейиш минг дардга даво, дея бежиз айтишмайди.
Мутахассислар эса худди шу егуликларга сариёғни ҳам қушиш керак, деган фикрда. Негаки ёнғоқ-майиз билан нонга суртиб сариёғ ейилса, ушбу маҳсулотлар фойдаси икки ҳисса ошади.

Нонуштада асал ҳамда новвот бўлиши шарт.

Новвотни аччиқ дамланмаган чой билан ичган маъқул.

Асал эса нонга суртилиб ейилади.

Уни чойга аралаштириб ичиш нотуғри. Чунки асал ва чой бир-бирига қўшилса, таркиби ўзгариб, фойдасиз бўлиб қолади.

Каналга аъзо бўлиш
1.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2021-03-18 06:00:25 #Иймон_шифоси

ПУЛ БИЛАН ТОПИБ БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР!!!

Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, Лекин вақтни сотиб ололмайсан!

Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, Аммо шифони сотиб ололмайсан!

Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, Бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан!

Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, Аммо иштаҳа сотиб ололмайсан!

Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, Лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан!

Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.

Эй Роббим! Бизга Сенга яқинлашишимизга, ризоингни топишимизга сабаб бўладиган ва Сенга ибодат қилишимиз учун бизга кўмак берадиган ҳалол мол ато этгин! Яқинларимизни паноҳингда асрагин!

Нозимжон Иминжонов

Каналга аъзо бўлиш
3.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-03-17 19:00:52
#Халқ_табобатидан

МИГРЕННИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Хрен (ерқалампир) илдизи қирғичдан ўтказилади. Унга 600 мл. сув, пўсти билан майдаланган апельсин ва шакар солиб аралаштирилади.
Аралашма сув буғида бир соат қайнатилиб, совутилади.
Тайёр бўлгач кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналга аъзо бўлиш
2.9K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-03-17 18:20:35 ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам аввало ниятни яхши қилган бўлиши керак.

Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур.

Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак.

Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши керак.

Сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.

Ишхона ёки бошқа бирор шахнинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас.

Болаларнинг интернет ва компютердан фойдаланишини оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.

Тўлиқ маълумот учун "Ижтимоий одоблар" китоби 249-бетига қаранг!

Каналга аъзо бўлиш
2.9K views15:20
Ochish/sharhlash
2021-03-17 17:31:18 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков:

— Одамлар орасида вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайишини бўрттириб кўрсатишга уриниляпти, деган миш-мишлар учраб турибди. Бунда мантиқ йўқ, чунки касалланиш ҳолатлари асосан болалар орасида ошмоқда. Биз эса вакцинани 18 ёшдан катталарга тавсия қиляпмиз.

Карантин чоралари қатъийлаштирилганига одамларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилгани сабаб бўлаяпти десак, адолатдан бўларди.

Вақти келиб, болаларни ҳимоя қилиш чоралари ишлаб чиқилиши ҳам мумкин. Манба: ССВ http://t.me/shifoinfo_official
3.4K views14:31
Ochish/sharhlash
2021-03-17 17:00:44
#Халқ_табобатидан

ҲУСННИ ҲУСНБУЗАР БУЗГАНДА…

Санталат МАҲМУДОВА, эксперт шифокор-терапевт:

Календула гулбарглари ҳуснбузарга қарши энг яхши восита саналади.
Календуладан уй шароитида тайёрланган тоник теридаги тешикчаларни кичрайтириб, ёғ ишлаб чиқарилишини камайтиради.

Бунинг учун:

1 чой қошиқ гулбарглар устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, усти ёпилади ва яхшилаб ўраб, 1 соатга дамлаб қўйилади.
Сўнгра докадан ўтказилиб, юз терисини тозалаш учун ишлатилади.

«Шифо-инфо» газетасининг 2012 йил, 39-сонидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналга аъзо бўлиш
2.7K views14:00
Ochish/sharhlash