Get Mystery Box with random crypto!

#Халқ_табобатидан ЙЎТАЛ СИЛЛАНИ ҚУРИТГАНДА... – Йўтални уй | Шифо-инфо

#Халқ_табобатидан

ЙЎТАЛ СИЛЛАНИ ҚУРИТГАНДА...

– Йўтални уй шароитида қандай қилиб даволаш мумкин?
Равшан, каналга келган савол

Мирзамир Мирзашарипов, доришунос:

Шивит
(укроп) уруғларидан тайёрланган дамлама балғамни енгилгина кўчишига ёрдам беради. Изтиробли йўтални қолдиради.
Бунинг учун: бир ош қошиқ миқдоридаги шивит уруғи ярим чойнак сув билан дамланади. Дамлама ўз тафти билан совигач, докада сузилиб, 1 ош қошиқдан кун бўйи 3-4 маҳал ичилади.

Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради.
Йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш