Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 673

2021-03-18 19:00:44
#Тунгги_туҳфа

БОЛАНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ...

Болангизни ёмон сўзлар билан қарғаманг, чунки ота-онанинг қарғишида хам ижобат бор...

Каналга аъзо бўлиш
3.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 18:00:47
#Уйда_даволанамиз

ҚУЛОҒИНГИЗ ШАНҒИЛЛАЙДИМИ?

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, «Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:

Лимонўт асосида дамлама тайёрлаб ичилса шифо ато этади.
Бунинг учун:
1ош қошиқ лимонўт майдаланиб, унга 200 мл қайноқ сув қўшилади. 45 дақиқа дамланади, сузилади.
Кейин кунига 30 мл.дан 3 маҳал қабул қилинади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
752 views15:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 17:00:41
#Мутахассис_минбари

Болаларда аллергик касалликлар нима учун келиб чиқади?

Саволга тиббиёт фанлари доктори,
доцент, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика болалар бош аллергологи
Мактуба МИРРАҲИМОВА жавоб беради.

Жавоб видеода

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
2.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 16:01:15
#Кулгитерапия

МЕНИ ҚАНЧА ЯХШИ КЎРАСИЗ?

– Дадаси, мени яхши кўрасизми?
– Ҳа, албатта!
– Қанча яхши кўрасиз?
– Сен қанча яхши кўрсанг, мен ҳам шунча яхши кўраман.
– Ие, шунақа кам яхши кўрасизми?!

Каналга аъзо бўлиш
661 views13:01
Ochish/sharhlash
2021-03-18 15:01:04
#Халқ_табобатидан

СОЧ ТЎКИЛСА...

Мирзамир Мирзашарипов, доришунос:

Тарвуз мойи ҳафтада бир марта бош терисига суртилиб, ўраб қўйилади.

Тарвуз мойидан кунига 2 чой қошиқдан 1 маҳал ичилади.

Яқинларга ҳам улашамиз!

Каналга аъзо бўлиш
2.2K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-03-18 14:00:40
#Сўраган_эдингиз

ЎПКАДА СУВ ЙИҒИЛИШИНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ

– Ўпкада сув йиғилишини халқона даволаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, шу ҳақида тавсиялар берсангиз.
Нодир РАҲИМОВ, Бухоро шаҳри

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Халқ табобати бўйича даволашда касалликнинг енгил, оғир ва ўта оғир шакллари фарқланади. Айниқса, касалликнинг енгил турида ижобий даражага эришиш мумкин.
Шу мақсадда уй шароитида ўсимликлардан фойдаланиш мумкин. Гиёҳ асосидаги қайнатма ва дамламалар озор жойдаги ортиқча суюқликни организмдан чиқариб юбориш мақсадида қабул қилинади. Бунинг учун янги узиб олинган петрушка кўкати керак.

Батафсил «Шифо-инфо» газетасининг 11-сон 38-саҳифасида

Ушбу саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда.

Каналга аъзо бўлиш
21.3K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 13:00:42
#Фойдали_тавсия

Бўйиннинг орқа қисми оғриғини бартараф этувчи массаж турлари

Батафсил видеода

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналга аъзо бўлиш
2.0K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 12:00:39 #Сўраган_эдингиз

Ҳайз давридаги жиззакиликни олдини олса бўладими?

Савол: –
Ҳайз келишидан олдин жуда жиззаки бўлиб қоламан. Бунинг олдини олиш мумкинми?
Умриниса АБДУРАҲМОНОВА, Янгийўл тумани.

Саволга акушер-гинеколог Муборак МУҲАМЕДОВА жавоб берди:

Албатта, бу ҳолатнинг олдини олиш мумкин. Фақат бунинг учун унинг сабабини аниқлаш зарур.
Одатда, бундай ҳолат гормонларнинг бузилиши, хусусан, етишмовчилиги сабабли келиб чиқади.

Тухумдонлар ишлаб чиқараётган эстроген ва прогестерон гормонлари 28-30 ёшдан камая бошлайди. Шунинг ҳисобига аёлларда мазкур ҳолат келиб чиқади. Бу тиббиётда ҳайз олди синдроми деб аталади. Бу ҳолат ҳамма аёлларда, ҳатто, климактерик ёшда учраб туриши мумкин. Лекин жиззакиликнинг сабаби бунга боғлиқ эмас.

Агар қиз болада ҳайз олдидан жизаккилик кузатилса, турмушга чиққунича даволаниши керак. Чунки бу гормонал бузилишнинг белгиси ҳисобланиб, у кейинчалик аёлнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Турмушга чиққан аёллардаги мазкур ҳолат эса нотўғри сақланиш, бачадон ичи спиралининг таъсири, кетма-кет туғруқ ва абортлар ҳамда дам олмай ишлаш оқибатида келиб чиқиши мумкин. Бу бошқариб бўлмайдиган ҳолат бўлиб, аёл атайин жиззакилик қилмайди. Ўзи билмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолади. Бундай ҳолат кузатилганда, албатта, шикофокорга мурожаат этиш шарт.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
5.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 11:37:01 ШИЛЛИҚҚУРТ БИЛАН ДАВОЛАНИШ ҲАЛОЛМИ?

Абдулатиф ТУРСУНОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси:

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шиллиққурт муолажаси икки турга бўлинади.

Биринчиси, шиллиққуртдан тайёрланган капсулали дори воситасини истеъмол қилиш орқали даволаниш.
Иккинчиси, зулук каби сўлаги билан даволаниш ёхуд шиллиққурт экстрактли кремини терига суртиш.

Ушбу икки турдаги муолажанинг шаръий ҳукми ҳам фарқ қилади:
Шиллиққуртдан капсулали дори воситасини истеъмол қилиш шариатимизга кўра жоиз эмас. Чунки у ҳашарот саналади. Ҳашаротларнинг истеъмоли ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларига кўра ҳаром саналади.
Шариатимизга кўра, умумий ҳолатда ҳаром нарсалардан даволаниш тақиқланган. Умму Салама онамиз разияллоҳу анҳонинг бир жорияси касал бўлиб қолганда, шаробдан дори сифатида фойдаланмоқчи эканини айтади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло шифоингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларга жойлаштирган эмас”, деб марҳамат қилган.

Фатво китобларимизда “Касалликка ҳаромдан бошқа шифо топилмаган ўринда, ҳозиқ табиб кафил бўлиб, ҳаромдан тайёрланган ёки ҳаром нарса аралашган дори шифо бўлишига кўрсатма берса, зарурат бўлгани боис ҳаромни истеъмол қилиш жоиз” экани айтиб ўтилган.

“Захийрийя” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша дорида шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги тажрибадан маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор ё йўқлиги тажриба билан аниқланиши таъкидланган.

Ҳозиқ табиб, деганда ўз ишига маҳоратли, юртида тан олинган, муайян тажрибага эга, бугунги кун тили билан айтганда олий тоифали шифокор бўлиши шартдир. Шунингдек, у диний шаръий ҳукмлар ва амалларни ошкора инкор қилувчи бўлмаслиги лозим. Шариатда ҳаром дейилган нарсаларни охирги чора сифатида ишлатиш лозимлигини яхши англамоғи даркор. Акс ҳолда, ҳалол нарса бўлса ҳам ҳаромни тавсия қилиши мумкин.

Шиллиққурт сўлаги билан даволаниш ёки шиллиққурт экстрактли кремини терига суртиш орқали муолажа олиш шаръан жоиз саналади. Чунки бунда ҳаромни истеъмол қилиш маъноси топилмайди.
Шунинг учун ҳам уламолар зулук каби ҳашаротлар орқали муолажа олишга рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

УзА

Каналга аъзо бўлиш
6.2K views08:37
Ochish/sharhlash
2021-03-18 10:37:53
Жуда кўп канал аъзоларини Алҳадая маҳсулотининг натижаси қизиқтирмоқда!
- Ҳақиқатдан ҳам натижалар кутилганданда аъло даражадами?


Хўш унда жавобни профессионаллардан эшитамиз?
- Cовид-19
- Гепатит
- Қандли диабет ва шу каби бир қатор мураккаб касалликларда
қандай ёрдам берди?

Видeони диққатлик билан кўринг

Саволларингиз борми? Унда ҳозироқ боғланинг

+998998038886
@Al_hadaya_3

https://telegram.me/joinchat/TeJCyzFcDKe04eX9

reklama
9.3K views07:37
Ochish/sharhlash