Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 677

2021-03-16 06:30:13
#Фойдали_тавсия

Ҳар куни нонуштада йигирма бир дона майиз еб турилса, танадан балғамни тезда даф қилади.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
1.3K views03:30
Ochish/sharhlash
2021-03-16 06:00:24 #Иймон_шифоси

ҚУРЪОН – ОЧКЎЗЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО

Одамнинг имони заифлашса, моддий хоҳишлари кучайиб кетади. “Яшашдан мақсад – лаззатланиш, еб-ичиб маза қилиб қолиш” шиорини олға сурган кимсанинг қалби қотиб, маънан тубанлашиб боради. Оқибатда фақат қорнини ўйлайдиган худбинга айланади. Ейишдан бошқа ғамташвиши бўлмайди унинг. Қуръони карим бу борада ҳам нафсни ислоҳ қилади – очкўзликдан қайтаради, таом истеъмолида ўртача бўлишга чақиради: “(Эй одам болалари!) Еб-ичинглар, фақат исроф қилманглар! Зотан, (Аллоҳ) исроф қилувчи кимсаларни яхши кўрмайди” (Аъроф сураси, 31-оят).

Очкўзлик зеҳнни ўтмаслаштиради, қалб гавҳарини хиралаштиради. Чунки нафси бузуқнинг хаёли ширин таомларда бўлади. Бора-бора инсонийлик хусусиятини йўқотиб, ҳайвонсифат кимсага айланади.

Одам боласи ҳалқумига эҳтиёт бўлсин. Овқат экан, деб дуч келган нарсани еб юборавермасин. Нафси хоҳлаган нарсани еявериш, бу биринчидан, саломатликка зарар, иккинчидан қалбимизни кирлантиради. Аллоҳ биз еяётган озуқадан насл пайдо қилади. Шунинг учун эҳтиёт бўлиб таомланиш – энг покизасини, сингадиганини, ўзига лойиғини ейиш зарур.

Илгари табиблар шаҳарма-шаҳар юриб, бемор борми, деб касал ахтараркан. Ҳозир-чи, беморлар шифокорлар қабулида навбат кутиб ўтиради. Нега? Чунки инсонлардан парҳез кетган. Бу ерда гап шифокор тавсия этган парҳез ҳақида эмас, тақводорлик ҳақида кетяпти.
Энг аввало, ҳалол билан ҳаром таомнинг фарқига бориш талаб этилади. Зеро, ҳалолдан озиқланиш танамиз ҳамда қалбимиз саломатлиги гаровидир.

«Қуръон қалблар шифоси»дан

Каналга аъзо бўлиш
940 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 18:00:36
#Халқ_табобатидан

УЙҚУ СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ ТАВСИЯ

1 ошқошиқ ялпиз
(мята) 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндирилади.

Шу дамлама уйқудан олдин ичилса, уйқу сифатини яхшилайди.

"Шифо-инфо" газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
2.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 17:00:41
#Кулгитерапия

КИМНИНГ ОЙЛИГИ КЎП?

Шифохонада мажлис бўлмоқда. Пульмонолог ўртага чиқиб:
– Менинг маошимни икки баробар кўтаришингиз керак. Чунки инсонда иккита ўпка бўлади.
– Қабул қиламиз, жойингизга ўтиринг.
Шундан сўнг қулоқ, кўз, буйрак шифокорлари ҳам шуни талаб қилишибди. Ҳаммаларининг талаблари қондирилибди. Кейин бир шифокор ўртага чиқибди. Раҳбарлар ундан сўрашибди:
– Сиз кимсиз?
– Стоматологман.
– Ўтиринг э жойингизга..
Каналга аъзо бўлиш
846 views14:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 16:00:40 #Фойдали_тавсия

БАЪЗИ ОДАТЛАРИМИЗ КАСАЛЛИК ЧАҚИРАДИ.
Сиз буни билармидингиз?

Тузхўрлик.
Емишингиздаги туз қанча кўп бўлса, юрак – қон томир касаллигига чалинишингиз хавфи шунчалик кўпаяди.

Уйқусизлик. Кечқурунлари 4 соатдан кам ухлаш организм фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. “Сифатсиз” уйқу эса семиришга сабаб бўлади.

Ёлғизлик. Севимли ва яқин кишиларингизнинг ёнингизда бўлиши иммунитетни мустаҳкамлаб, депрессияларнинг олдини олади.

Солярий. Маълумотлар бўйича ушбу масканда кўп бўлишлик тери саратонини орттириб олиш хавфини туғдиради, бу ашаддий тамаки чекувчиларнинг ўпка саратонига чалинишларига қараганда кўпроқ экан.

Ёқмайдиган иш билан шуғулланиш. Эрталабдан кечгача ёқмайдиган иш билан шуғулланаётган кишидан ишсиз одам анча бахтли ва руҳан барқарордир – олимлар шундай ҳисоблайдилар.

Ҳаддан ташқари озодалик. Ён-атрофимизда ва танамизда микроорганизмлар иммун тизимимизни бир маромда ушлаб турар экан. Ҳаддан ташқари тозаликка риоя этиш тез-тез касалланишга сабаб бўлади.

Кўп ўтириш. Ким кунига 3-4 соатдан кўпроқ ўтиришга ўрганган бўлса, ўз умрини икки йилга қисқартирар экан. Ўрганиб қолиш эса тобеликка замин яратади.

Мақсуд ТОШПЎЛАТОВ тайёрлади.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
2.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 15:00:34
#Уйда_даволанамиз

ОЛМАЛИ ЧОЙ ОВҚАТ ҲАЗМИНИ ЯХШИЛАЙДИ

Олмали чой овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради. Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади.
Устига озгина қуруқ чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.
Маълумот учун қизил, яшил, сариқ олмалардан фойдаланиш мумкин.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
932 views12:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 14:00:33
#Мутахассис_тавсияси

5 КИЛОГА ОЗМОҚЧИМИСИЗ?

Дилбар МУҚИМОВА, олий тоифали шифокор, терапевт:

Маҳсулотлардаги яширин шакардан воз кечиш кундалик овқат рационини 200 ккалга камайтиришга ёрдам беради. 3–5 ой ичида эса бу ҳолат 5 кг.га озишингизга сабаб бўлади.
Бунда организм ҳосил бўлган энергияни сарфлашга мажбурлиги сабаб ортиқча ёғлар парчаланади.

Каналга аъзо бўлиш
1.9K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 13:00:34
#Сўраган_эдингиз

НОВВОТ ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИМИ?

Шифокорлар шакар соғлик учун зарарли эканлигини айтишади. Новвотчи? Новвот қонни кўпайтиради деган гап тўғрими?
Умид ЖАББАРОВ, каналга келган савол

ЖАВОБ: – Қон камайиши (камқонлик) қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг пастлиги билан ифодаланади.
Новвот қонни кўпайтиради деган гапларда асос бор.
Новвот таркибидаги узум қондаги гемоглобинни кўтаришга ёрдам беради. Бунинг учун эрталаб овқатланишдан олдин новвот қўшилган сув ичиш керак.

Уни қуйдагича тайёрлайсиз:
кечқурин 1 стакан қайнаган сувга бир бўлак новвот солиб устини ёпинг ва эрталаб ичинг.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
613 views10:00
Ochish/sharhlash
2021-03-15 10:39:55 Карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларидан иборат штаб аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳримизнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Пойтахтимиз ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида Штабнинг тегишли қарори қабул қилинди.

PS: Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилаётган чоралар ҳақида соат 13:30да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг интервьюси берилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати. @shifoinfo_official
1.5K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2021-03-15 10:30:22
#Шифобахш_дастурхон

ЕРЁНҒОҚНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ


Батафсил «Шифо-инфо» газетасининг 2020 йил, 43-сонида.

Саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда

Яқинларга ҳам улашамиз

@shifoinfo_official
1.9K views07:30
Ochish/sharhlash