Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 672

2021-03-19 14:00:39
#Уйда_даволанамиз

ЎТ ПУФАГИДА ТОШ БЎЛСА...

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси
:

Кашнич ва илдизини 1:10 нисбатда қайнатиб ичиш ҳам ўтни яхши ҳайдайди ва ўт халтасидаги тошларни туширишга шифо ато этади.

Лавлаги, бодринг, сабзи кабиларнинг сувли шира аралашмаси ижобий самара беради. Бунда ҳар бир сабзавот тури алоҳида шираси ажратиб олинади, ушбу ширалар кейин бирор идишда жамланиб, обдан аралаштирилади. Ва кунига 200 мл.дан 3 маҳал ичиб турилади.

Ўт пуфагидаги тошни туширишда 200 мл. қайноқ сувга 1 дона лимон шираси, ярим чой қошиқ ошхона содаси қўшилади-да, яхшилаб аралаштирилади. Ва таомдан кейин ичилади.
Бу малҳамни ҳар куни янги тайёрланиб, кунига 3 маҳал 5 кун давомида қабул қилинади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
932 views11:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 13:00:41 #Биласизми?

ТАНАГА МАГНИЙ ЕТИШМАСА НИМА БЎЛАДИ?

Таомда магний миқдори етарли бўлса, нур устига аъло нур, аксинча бўлганида эса танага ички ва ташқи ножўя таъсир этиб, магнийни меъёрий ўзлаштирилишига салбий наф беради.

Умуман олганда, магний етишмовчилиги:
буйрак хасталиги,
ошқозон безовта бўлиши,
қон босими “ўйнаб” туриш ҳолати,
юрак уриши фаолиятининг бузилиши,
бош оғриғи, уйқусизлик,
тиришиш-тортишиш,
чарчоқликни ортишига
сабабчи бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, аъзои-танада магний етишмаганида:
қандли диабет хавфи ошади,
ўт-тош ва пешоб-тош хасталиклари,
иммун танқислик
ҳамда хавфли ўсмалар
ривожланишига олиб келади.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш
2.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 11:30:27
#Бошига_тушган_табиб

ДИСК ЧУРРАСИНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРИ БОРМИ?

Савол: –
Шифокорлар менга диск чурраси ташхисини қўйишди. Уни операциясиз, уй шароитида даволаш мумкинми?
ОЙНИСО, каналга келган савол

Халқ табобатига оид тавсияларни «Шифо-инфо» газетасининг 2018 йил, 40-сон, 18-саҳифасида ўқишингиз мумкин.
Саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда.

Ушбу саҳифа газетамизнинг эски сони. Аммо ундаги маълумотлар эскирмайди!
Сиз ана шундай маълумотлари эскирмайдиган каналга аъзо бўлдингиз!
Яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳам хабардор қилинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
2.6K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-03-19 11:00:36
#Назмдаги_тиббиёт

Сабзи олиб, сувга солиб, қайнатиб, сўнгра уни
Ким еса асал билан, бўлғай унинг тоза ҳусни.

Абу Али ибн Сино

Каналга аъзо бўлиш
1.8K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 10:00:38
#Халқ_табобатидан

Қон босими юқори бўлса...

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Бир пиёла апельсин шарбатига бир ош қошиқ асал солиб аралаштирилади ва ҳар куни 3 маҳал 100 мл. дан ичилади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
205 views07:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 09:00:33
#Мутахассис_тавсияси

САРАТОН РИВОЖЛАНИШИНИ НИМА СЕКИНЛАШТИРАДИ?

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

Занжабилдан тайёрланган куркума зиравори (оч сариқ рангдаги зиравор) таом таёрлашда жуда кенг қўлланилади.
Куркума антисаратон хусусиятига эга бўлиб, айниқса, ичак ва сийдик пуфаги саратонининг олдини олади.
Тана аъзоларидаги яллиғланиш жараёнига таъсир кўрсатиб, саратон ривожланишини секинлаштириш хусусиятига эга.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
2.0K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 08:00:28 #Сўраган_эдингиз

Қуён гўшти кимлар учун фойдали?

Савол: –
Қуён гўшти тўғрисида маълумот берсангиз
Эльмуратова Рухсора, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Ёшлик маҳалласи, 25 уй, 3-хонадон.

Инсон саломатлиги учун 4-5 ойлик қуёнларнинг гўшти энг фойдали ҳисобланади. Ушбу озуқа таркибида тўлақонли ҳазм бўлувчи оқсил, ёғ ва витаминлар ва минераллар бор.

Қуён гўшти Р, Рс,В, В1,В6,В12 витаминлар бор. Макро ва микро элементлардан темир, фосфар, коболт, фтор, магний калий, марганец, руҳ ва бошқа моддалар мавжуд.

Мазкур ҳайвоннинг гўшти мол, бузоқ, қўй, товуқ гўштларига нисбатан фойдали ҳисобланиб, инсон танасида 90% гача ўзлаштирилади.

Пушти рангли юмшоқ зич ёғсиз нозик мушак толаларига эга бўлиб, ички ёғ билан аралашиб кетмайди. Халқ табобатида қуённинг ёғи ҳам кўпгина касалликларни даволашда, гўзаллик воситаларида ва фармацевтика саноатида ҳам кенг қўлланилади.

Бу пархезбоп емак медада осон ҳазм бўлиб яхши ўзлаштирилади. Айниқса, асперсклероз ривожланишининг олдини олади.

Болалар, кексалар, хомиладор ва эмизикли аёллар, оғир хасталикни бошидан кечирган инсонлар юқори жисмоний юклама билан ишловчи кишиларга, спортчиларга жуда ҳам фойдали озуқа ҳисобланади.

Уни диетологлар қон томирлари тизими хасталикларида, қантли диабет, гипертония, жигар, буйрак, ўт йўли ва айрим меда ичак тизими касалликларида тавсия этадилар.

Ўсма касалликлари бор беморлар ва экологик жиҳатдан ноқулай худудларда яшовчи инсонларга айниқса бу гўшт жуда ҳам фойдалидир.
Шунингдек, ушбу озуқа аллергия мойил инсонлар учун ҳам тавсия этилади.

Енгил ҳазм бўлиши сабабли ортиқча вазнга эга инсонлар учун ҳам ушбу маҳсулот жуда яхши ва мақбул емиш ҳисобланади.

У совитгичда 3-4 кун, музлатгичда эса ярим йил давомида сақланиши мумкин.

Қуён гўшти кўпинча қовуриб, димлаб айрим вақтларда қайнатиб, дудлаб ёки тузлаб истеъмол қилинади.

Овқат тайёрлаш жараёнида у тўйимли ва мазали хусусиятларини сақлаб қолади.

«Шифо-инфо» газетасидан

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
2.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 07:00:28
#Биласизми?

ЁНҒОҚ

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Ёнғоқ антибиотик хусусиятга ҳам эга.
У инсон организмидаги:
тўқималарни мустаҳкамлайди,
юрак ўйнаши,
қон босими,
қандли диабет,
ошқозон
ва асаб касалликлариг
а шифо бўлади.

Каналга аъзо бўлиш
905 views04:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 06:00:22 ОИЛА МАЖЛИСИ ҚИЛАСИЗМИ?

Ҳар бир уйда оила мажлиси қилиниши керак. Оила мажлиси энг кичик болага ҳам тегишли. Унда оиланинг ҳамма аъзолари қатнашади.
Кечаси 15-20 дақиқалик мажлис ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Унда кун тартиби кўриб чиқилади ёки ҳамма тушунадиган бирон китоб овоз чиқариб ўқилади.

Оила мажлисида ҳамма гапириши, фикрини эркин баён этиши керак. Шунда оилада жасур, ўз қарашини аниқ ифодалай оладиган инсонлар улғаяди.
Ота-оналар ҳам фарзандлари ҳаётини қадамбақадам кузатиб, улар билан яқиндан мулоқот қиладилар, хато-камчиликларни тузатадилар, ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этадилар.
Оила мажлиси пайтида ҳамманинг эътибори бир масалага қаратилади.

Телевизор деган муҳаббат душманига кўп вақт бермаслик лозим. Шунда ота-она бир-бирини, фарзандларини яқиндан билиб, яхшироқ тушунади.

Агар ота-оналар телевизор қаршисида ўтказган вақтларини ҳар куни оилаларига ажратсалар, ораларига бегоналар киролмайди. Афсуски, кўп оилаларда асосий “маърузачи” телевизор бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, оила саодати олдидаги энг катта тўсиқлардан бири – телевизор! Зангори экрандаги бемаъни томошалар инсон онгини заҳарлайди, хулқини бузади, ҳаётини хароб этади.

Оила мажлиси – жуда муҳим. Зеро, оила мажлисини қурган хонадон яхши авлодни вояга етказади, онгли инсонлар ўчоғига айланади.

"Бахтли ҳаёт сари " китобидан.

Яқинларга ҳам улашамиз

Каналга аъзо бўлиш
2.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 05:00:21
Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

ЖУМА АЙЙОМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН...

Каналга аъзо бўлиш
676 views02:00
Ochish/sharhlash