Get Mystery Box with random crypto!

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ АНГИНАНИ ХАЛҚOНА ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА ДАВОЛАШ | Шифо-инфо

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

АНГИНАНИ ХАЛҚOНА ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА ДАВОЛАШ

Дилшодбек исимли каналимиз фойдаланувчисидан келган савол:

"Ассалому алайкум! 10 ёшли ўғлимнинг ангинаси шишган. Уйда қандай муолажа қилсам бўлади?"

Касалликнинг энди бошланишида яримта 0лимонни пўсти билан секин чайнаш керак. Сўнг бир соат давомида ҳеч нарса истеъмол қилмаслик лозим, бу лимоннинг эфир мойлари ва лимон кислотасига ўз вазифасини бажаришга имкон беради. Янги лимон ўрнига 30%ли лимон кислотаси эритмасидан фойдаланиш мумкин, бунда томоқ эритма билан кун давомида ҳар соатда чайиб турилади.

Томоқ оғриғида бир стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқдан туз ва истеъмол содаси ва бир неча томчи ёд эритмаси солиниб, аралаштирилади. Бу эритма билан томоқ чайилади.

Аччиқ чой дамланиб, чидаш мумкин бўлган ҳароратгача совутилади. Бир қошиқ туз солиб, аралаштирилади. Эритма билан кун давомида бир неча маротаба томоқ чайилади. Бу восита йиринг тўпланганда уни чиқариш учун самарали ҳисобланади.

Пиёз гўшт қиймалагичдан чиқарилади ёки жуда майда қилиб кесилади. Ҳосил бўлган бўтқа ёйиқ идишга қўйилиб, унинг устида 2-3 дақиқа оғиз орқали нафас олинади, кунига марта такрорлаш керак. Бунда янги тайёрланган бўтқа керак, чунки очиқ ҳавода унинг таркибидаги фитонсидлар 10-15 дақиқадан сўнг ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотади.

Бир бош саримсоқ кесиб, идишга солинади, устидан 1 литр сув қуйилади ва оловга қўйилади, сув қайнай бошлагач, бир чой қошиқ истеъмол содаси қўшилиб, аралаштирилади, оловдан олинади ва ингаляция (бошни идиш устига олиб келиб, бошни идишга қўшиб ёпиб нафас олиш) қилинади. Кунига 3 марта такрорлаш керак.

Наъматак дамламаси, асал ва лимон қўшилган чойлар умуммустаҳкамловчи воситалар ва суюқлик манбаи сифатида ёрдам беради.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! КАНАЛИМИЗ РИВОЖИГА ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ!

  Telegram | Instagram | Youtube