Get Mystery Box with random crypto!

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ Интернетдан фойдаланмоқчи б | Шифо-инфо

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам аввало ниятни яхши қилган бўлиши керак.

Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур.

Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак.

Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши керак.

Сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.

Ишхона ёки бошқа бирор шахнинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас.

Болаларнинг интернет ва компютердан фойдаланишини оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.

Тўлиқ маълумот учун "Ижтимоий одоблар" китоби 249-бетига қаранг!

Каналга аъзо бўлиш