Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 706

2021-02-01 12:19:50
#Уйда_даволанамиз

ЮЗДАГИ ДОҒЛАРДАН ХАЛОС БЎЛМОҚЧИМИСИЗ
?

Юз терисидаги доғларни йўқотиш учун қуйидаги тавсиялардан фойдаланиб кўришингиз мумкин.

Бодрингни еб бўлгач, пўчоғини ташлаб юборишга шошилманг. Уни 1 стакан хона ҳароратидаги сувга солиб, 6 соат давомида тиндириб қўйинг. Ушбу дамламада юз чайиб турилса, доғларни йўқотишга ёрдам беради.

Сабзини қирғичдан чиқариб, шарбатини чиқариб олинг ва бир неча томчи лимон шарбати қўшиб, юзингизни артинг. Бу ҳам доғлар миқдорини камайтириб, терини оқартиради.

"Шифо инфо" газетасидан

Уланиш: @shifoinfo_official
21.5K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:06:24 Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Манба: ССВ

Яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг: t.me/shifoinfo_official
27.9K views06:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:55:09 #Фойдали_тавсия

ИСИТМАНИ ТУШИРАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР


1. Ялпиз, ажриқ томири қайнатмаси.
2. Алоэ.
3. Қатиқ ёки қатиқ зардоби.
4. Оқишоқ хўрда, гўжа.
5. Шафтоли, унинг қайнатмаси.
6. Хом карам, унинг суви.
7. Полиз маҳсулотлари.
8. Шолғом, унинг суви.
9. Помидор.
10. Олча.
11. Чилонжийда.
12. Отқулоқ, баргизуб.
13. Кўкатлар.
14. Лимон, апельсин.
15. Маккажўхори попуги қайнатмаси.
16. Сабзавотлар.
17. Кўк чой.
18. Қора андиз.
19. Олма, унинг суви.
20. Исириқ суви.

Шунингдек:

1. Бадантарбия;
2. Ҳаммомда, кўлоб сувда чўмилиш;
3. Баданни офтобда тоблаш;
4. Баданни, бошни уқалаш иситмани туширади .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Уланиш: @shifoinfo_official
21.4K views05:55
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:55:17
Аллоҳнинг 99 гўзал исмлари

Уланиш: @shifoinfo_official
21.7K views03:55
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:03:50
ГЎЗАЛ МАНЗАРА

Яқинларингизга ҳам юборинг: http://t.me/shifoinfo_official
22.4K views13:03
Ochish/sharhlash
2021-01-31 08:31:10 #Сўраган_эдингиз

СИЗНИ РЕВМАТИЗМ ҚИЙНАСА...

Савол: -
Ревматизм учун уколлар оляпман, лекин укол оғриғига чидаш қийин бўляпти. Бу касалликни дори уколсиз даволаш мумкинми?
О. каналга келган савол

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:

Ибн Сино хантал (горчица) уруғи билан бод касаллигини самарали даволаган. Янчилган ҳантал уруғини асалга аралаштириб, оғриган жойга малҳам сифатида суришни буюрган.

3 ҳисса турп ширасига 2 ҳисса асал ва 1 ҳисса тиббий спиртнинг 70 фоизлиги билан аралаштирилади. Кейин ушбу малҳам билан баданнинг озор жойига енгил ҳаракат билан суртилади.
Муолажани кечқурин ётишдан олдин амалга оширинг, шунда самараси тезроқ билинади. Бу малҳамни шиша идишда сақлаш талаб этилади.

Қизил картошкани майда тишли қирғичдан чиқариб, оғриётган жойга қўйиб, иссиқ қилиб боғлаб олинг.

3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда қайнатинг ва эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан сувини 1 стакандан ичинг. Майдаланган пиёзни эса илиқ ҳолда оғриётган жойга 20-30 минутдан 2-3 марта

Уланиш: @shifoinfo_officiall
22.0K views05:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:20:16 #Xalq_tabobati

МИЛК УЧУН МУҲИМ ТАВСИЯЛАР


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:


Милкларнинг қонаши ва яллиғланишига қарши ёрдам берувчи тавсияларимизни айтиб бермоқчиман. Ушбу усул оддийлиги, қолаверса арзонлиги билан фарқ қилади.

Тавсияларимдан энг биринчиси — оғизни кунига 1-2 маҳал оддий қора чой дамламаси билан чайиш;

Навбатдаги малҳамим эса қуйидагича тайёрланади: 2 дона карам барги олиниб, майда тўғралади. Тўғралган карам дока устига қўйилиб, ўралади ва эзиб, шарбати ажратиб олинади. Шарбатга 1:1 нисбатда сув қўшилади. У билан оғиз бўшлиғи кунига 3-4 маҳал чайилади.

Мойчечак (ромашка)га 1 стакан қайнаган сув қуйилиб, идиш қопқоғи маҳкам беркитилади. Дамлама 15 дақиқа давомида тиндирилиб, совигач у билан оғиз эрталаб ва кечқурун чайилади.

Уланиш: @shifoinfo_official
20.9K views03:20
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:30:56 Мазкур оила 23 январда Дубайдан қайтиб келган экан, унда нима учун “британча штамм” ҳақидаги хабар орадан 1 ҳафта ўтиб, айнан бугун эълон қилинди?

Мана шу саволга жавоб олиш учун масъуллар билан боғландим.

Жавоб аудиода


@xushnudbek
14.8K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:11:03 Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди. Уланиш: t.me/shifoinfo_official
21.3K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2021-01-30 14:50:33
#Фойдали_тавсия

ОЛМА ВА САБЗИ

Бу маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилинг.

Олимларнинг фикрича, олма ва сабзи организм ҳужайраларини табиий тикловчи кучга эга бўлиб, очлик ҳиссини йўқотишга қодир. Қолаверса, бу икки маҳсулот бизни керакли витаминлар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Уларни йилнинг исталган пайтида бемалол истеъмол қилиш мумкин.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

Уланиш: t.me/shifoinfo_official
19.2K views11:50
Ochish/sharhlash