Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Telegram kanalining logotibi shifoinfo_official — Шифо-инфо
Kanaldagi mavzular:
Эркаклар
Xalq
Кун
Qiziqarli
Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61.43K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 671

2021-03-20 12:00:39
#Юлдуздан_тавсиялар

ҲАҚИҚИЙ МЎЪЖИЗА

Шоира Фарида АФРЎЗнинг «Шифо-инфо» газетасига берган суҳбатидан:

Хоҳлайсизми йўқми, ёш ўз ишини қилади. Аммо руҳий тетик тутиш қариликни кўп ҳам сездирмайди.
Мен кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қиламан.

Руҳий тушкунликка тушган ижодкорларга шеър ёзишни тивсия қиламан.

Агар жиғилдонингиз қайнаса, кўчада ўсадиган семизўтни териб келингда, яхшилаб ювиб, устидан қайнаган сув қўйинг.
10 дақиқа дам егандан сўнг ярим пиёласини ичинг. Ҳали ютиб улгурмасингиздан шифосини сезасиз. Бу – ҳақиқий мўъжиз
а.

«Шифо-инфо» газетасининг №30 сонидан

Каналга аъзо бўлиш
1.1K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 11:00:40 #Халқ_табобатидан

ПЕРЛОВКА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО?
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:
Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У:
қандли диабет билан оғриганлар,
ортиқча вазндан
қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Унда калория кўп бўлишига қарамай, озишда жуда яхши самара беради.

Перловка табиий антибиотикдир. Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин топилган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита саналади.

Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади.
Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди.

Бундан ташқари:
қабзият:
замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди;
шамоллашнинг олдини олади;
организмни токсинлардан тозалайди.


Янапростатит, жигар, буйрак ва ўт пуфаги, бавосир ва артрит касалликларида беморларга ёрдамга келади.

Яқинларга ҳам улашамиз

Каналга аъзо бўлиш
1.8K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 10:00:35
#Биласизми?

Нўхат шўрва ва шолғом шўрва ўпкани балғамдан тозалайди.

Каналга аъзо бўлиш
2.2K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 09:00:32
#Мухлис_тавсияси

ОШҚОВОҚ – КОНИ ФОЙДА

Шарбати
Кунига 2-3 бора ярим стакандан қовоқ шарбати истеъмол қилиш жигар хасталикларига даводир.

Ёғи
Кунига 3 марта 1 ош қошиқдан қовоқ ёғидан ичиш сурункали простатитни даволашга ёрдам беради.

Уруғи
Уруғи эса гижжага қарши ажойиб воситадир.

Элмурод ВОҲИДОВ, 55 ёш, тадбиркор, Нишон тумани

«Шифо-инфо» газетасининг №31 (806) сонидан

Каналга аъзо бўлиш
949 views06:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 08:00:29
#Табиат_дорихонаси

БЕДАНА ТУХУМИ — КОНИ ФОЙДА
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:
Кўпгина шарқ мамлакатларида 300 йиллардан буён чипор бедана тухумидан турли касалликларни даволашда фойдаланиб келадилар.

Тиббий нуқтаи назардан олганда, ҳақиқатан ҳам у:
асаб фаолиятининг сусайиши,
сил,
қанд касаллиги,
меъда яраси,
ўн икки бармоқ ичак яраси,
астма,
қон босими тушганида ёки кўтарилганда (гипотоник ва гипертоник),
камқонлик касалликларини даволашда шифо бўлар экан.

Шу билан бирга, бедана тухуми аъзои-танада моддалар алмашинуви, қон айланиши, тананинг умумий ҳолати ва фаолиятини ҳам яхшилаши аниқланган.

Яқинларга ҳам улашамиз

Каналга аъзо бўлиш
2.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 07:00:27
#Мутахассис_тавсияси

ПИШЛОҚ – СУЯКЛАРНИ БАҚУВВАТ ҚИЛАДИ

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

30 ёшдан сўнг инсон кальций ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат эса остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри овқатланиш ёрдам беради.

Йогурт, сут маҳсулотлари кальцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин. Лекин уларни уч маҳал ейишни ҳамма ҳам хоҳламайди.
Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради.

«Шифо-инфо» газетасининг 2012 йил, №2 сонидан

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
2.9K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-03-20 06:00:25 #Иймон_шифоси

МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА?

Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям билмаган янги иллатлар пайдо бўлган.
Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили чиқиб кетган.
Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни текшириб, керакли дориларни қоғозга ёзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб ичасиз...
Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега?

Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.
Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга.

Ҳадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.
Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Аслида биринчи галда қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

Каналга аъзо бўлиш
1.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-03-19 18:31:02
Саховатли савдогар

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман, 60)

Каналга аъзо бўлиш
3.8K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-03-19 17:30:25
#Фойдали_тавсия

Хонани вирусдан тозалаш учун...

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:

Грипп эпидемияси тарқалган пайтда хонани касаллик тарқатувчи вирус ва микроблардан сақлаш ва даволовчи ҳидлар билан тўлдириш мақсадида иситиш мосламаларига, печка устига апельсин бўлакларини қўйиб қўйиш даркор.

Яқинларга ҳам улашамиз

Каналга аъзо бўлиш
1.8K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-03-19 16:30:27
#Мутахассис_тавсияси

КАШНИЧ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

Кашнич кўкати, шунингдек мевалари зиравор, ошкўк ҳамда доривор сифатида ишлатилади. Кашнич таркибида:
органик кислоталар,
асосан алдегидларга бой эфир мойлари,
витаминлар
ва бошқа моддалар кўп.

Ибн Сино тавсиялари
Ибн Сино кашнич мевасини:
жигар ва ўт қопи хасталикларида ўт ҳайдовчи,
яралар битишини тезлатувчи,
балғам кўчирувчи, ошқозон-ичак,
қон тупуриш,
организмдаги гижжаларни туширувчи, бош оғриғи касалликларида даво сифатида қўллаган ва ел ҳайдовчи восита тарзида ишлатган.
Кашнич шираси сут билан қўшилса ҳар қандай лўқиллашни тўхтатади.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш
2.9K views13:30
Ochish/sharhlash