Get Mystery Box with random crypto!

Нодавлат ташкилоти давлат ташкилоти ваколатига эга бўлмоқда С | Rasul Kusherbayev

Нодавлат ташкилоти давлат ташкилоти ваколатига эга бўлмоқда

Савдо саноат палатасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ҳудудий давлат органларига ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилмоқда.

Бу нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган Савдо саноат палатасининг секин аста давлат органига айланиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Яқин орада Савдо саноат вазирлиги бўлса ажабмас.

@r_kusherbayev