Get Mystery Box with random crypto!

Мактаблар ўзи кимга бўйсунади? Сурхондарё вилояти ҳокими Улу | Rasul Kusherbayev

Мактаблар ўзи кимга бўйсунади?

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидаги бир қатор мактабларда бўлиб, мактаб раҳбарларига нисбатан чора кўрибди.

Масалан, 36-сонли мактаб фаолияти билан танишиб, мактаб ҳудудида ободонлаштириш, дарахт экиш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли мактаб директорига “ҳайфсан” берган. 1-сонли мактаб ободонлаштирилмагани, дарахтлар экилмагани, қордан тозаланмагани учун эса мактаб директори ва унинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарини ишдан олган.

Вилоят ҳокимининг бу қарорлари балки тўғридир. Бироқ таълимга нисбатан янгича ёндошув, ўқитувчиларни ўз ишидан бошқа ишларга жалб этмаслик, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва бўйсунув нуқтаи назаридан бу асосли саволларни келтириб чиқаради:

Ҳоким мактаб раҳбарига интизомий жазо қўллаш, уни ишдан олиш ваколатига эгами?

Мактаблар ўзи кимга бўйсунади?

Ободонлаштириш, тозалаш, дарахт экиш ишлари ўқитувчиларнинг иш фаолиятига кирадими йўқми?

Менимча, бугун шу саволларга жавоб топгач, қонунларни ўқиб, сўнг қарор қабул қилиш лозим. Айниқса, ваколат ва кучини ўқитувчиларга келганда ҳадсиз кўрсатишни яхши кўрадиган айрим ҳокимларимиз.

@r_kusherbayev