Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларимиз сарсон бўлиб юрибди, вазирлик эса жим Мен Исма | Rasul Kusherbayev

Фарзандларимиз сарсон бўлиб юрибди, вазирлик эса жим

Мен Исмаилова Дилором Шавкатжоновна Фаргона вилояти, Марғилон шахар, Янги Марғилон кўчаси, 115-уй, 42-хонадонда яшайман.

Мен кўпчилик ота-оналар номидан мурожаат қилаяпман.

2019 йилда фарзандим Дилобар Эргашева Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига халқаро қўшма дастур асосида стоматология йўналишига қабул қилинди.

Шартнома шартига кўра, фарзандимиз 3 йил 3 минг АҚШ долларидан тўлаб дастлаб, Фарғонада, 4-курсдан бошлаб Кубань медицина институтида ўқиши керак эди.

Биз 3 йил 9 минг доллар контракт тўладик. Барча муаммолар фарзандларимиз 4-курсга ўтиб, Кубань медицина институтида ўқишларини давом эттириш масаласидан бошланди.

Фарзандларимизни имтихон асосида олишларини эълон қилишди. Ваҳоланки улар 4-курсдан ўқишни давом эттиришлари керак эди. Шунда фарзандларимиз ФЕЙСБУК орқали Ўбекистон Президентига мурожаат йўллашди.

Зуддик билан Фарғона институт ректори А.Сиддиков келиб, масалани ҳал қилишини айтиб, талабалар билан учрашди.

Шундан сўнг бир амаллаб ўқишлар бошланди, биз ярим йиллик учун яна 2 минг доллар контракт пули тўладик.

Шу орада Украинада уруш бошланди ва фарзандларимизга
Ўзбекистонга ўқишни кўчиришлари мумкинлиги ҳақида айтилди. Институт маъмуриятининг гапи билан барча талабалар электрон портал оркали ўқишларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича тегишли ҳужжатларни
беришди. Кубань медицина институтига ҳам ариза билан мурожаат этишиб, ўқишларини Ўзбекистонга кўчиришлари маълум килинди. Бирок, шу кунга қадар стоматология йўналишида ўқиган талабаларни ўқишини кўчириш масаласи на Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва на Фарғона жамоат саломатлиги тибииёт институти томонидан ҳал этилганича йўқ.

Фарзандларимиз сарсон: Кубань медицина институтига қайтайлик деса, улар бизга ариза ёзгансизлар энди кабул килмаймиз дейишяпти,
буёкда ўқишлари ҳал этилмаяпти. Акмалжон Сиддиков мен билмайман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билади дейди. Вазирлик эса жим.

@Kusherbayevga_murojaat