Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 148

2023-02-24 16:17:03 Конституциянинг 67-моддасига қўшимча сифатида “Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” нормасини киритиш таклиф этилмоқда.
11.6K views13:17
Ochish/sharhlash
2023-02-24 13:54:06 Ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллай олмайди

Аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди. Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган эди.

Шунга мувофиқ, «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас», деган қатъий норма ўрнатилмоқда.

@r_kusherbayev
23.3K views10:54
Ochish/sharhlash
2023-02-24 11:06:29 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган навбатдаги ишлар кўриб чиқилади.

@r_kusherbayev
24.3K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:55:39 АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келмоқда

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 28 февраль куни даставвал Қозоғистонга ташриф буюради. У ерда C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Шундан сўнг Блинкен Ўзбекистонда бўлади. Расмийлар билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.

@r_kusherbayev
27.4K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-02-24 07:58:10
Қиш охирида яна қор ёғиши кутилмоқда

24 февралда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25-26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

24 февралда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

24-25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 совуқгача, республика шимолида 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 0-5 даража илиқгача қисқа муддатга пасайиши кутилмоқда.

Манба

@r_kusherbayev
29.3K views04:58
Ochish/sharhlash
2023-02-24 06:56:36 Дунё энди хавфсиз эмас, Путин буни исботлади

Путин уруш бошлаганига роппа роса бир йил бўлди.

У бир йил муқаддам айнан шу куни озод ва мустақил Украина ҳудудида Россия қўшинларини бостириб киргазганди.

Маърифатпарвар Д. Муратов айтганидек, "уруш асирларни алмашиш ва ўлганларни кўмиш билан тугайди".

Афсуски, қанча давом этиши номаълум ушбу уруш ҳам ҳудди шундай тугайди. Оналар кўз ёши, болалар фарёди эса уйғоқ қалбларда узоқ йиллар сақланиб қолади.

Афсуски дунё энди хавфсиз эмас. Путин буни исбот қилиб берди.

Биз уруш тезроқ тугашини, ҳаммаси ўз изига тушишини хохлаймиз.

@r_kusherbayev
30.4K views03:56
Ochish/sharhlash
2023-02-23 20:10:26 Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

@r_kusherbayev
32.5K views17:10
Ochish/sharhlash
2023-02-23 18:18:28
Француз нашрида Самарқанд сайёҳлик маркази ҳақида гапирилди

Франциядаги ягона ҳафталик якшанба куни 150 000 нусхада чоп этиладиган нашрда ушбу лойиҳанинг нафақат Марказий Осиё минтақаси учун ўзига хослиги, шунингдек, дунёдаги қадимий шаҳарларнинг энг машҳурларидан бири – Самарқанд сайёҳлик марказини кўришни хоҳловчилар учун янада кўпроқ имкониятлар яратгани қайд этилган.

Мақолани ўқиш: https://www.lejdd.fr/culture/en-ouzbekistan-la-fascinante-samarkand-souvre-au-tourisme-132593
33.7K views15:18
Ochish/sharhlash
2023-02-23 13:52:28
Салом Исматович Самадов бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Бунгача у Қашқадарё вилояти прокурори сифатида фаолият юритган.

Муносиб танлов: Салом акани халқпарвар, халқни ҳаққига хиёнат қилмайдиган камёб прокурорлардан бири сифатида биламан.

Тизимда бундайлар кўпроқ бўлиши керак. Шунда ишонч янада қайтади!

@r_kusherbayev
36.3K views10:52
Ochish/sharhlash
2023-02-23 07:40:06
Путин лағмон илмоқдами?

Россия Президенти Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатини россиялик депутат Михаил Абдалкин қулоғига лағмон осилган ҳолатда тинглабди.

У Коммунистик партия вакили ҳисобланади.

Қизиқ ҳолат!

@r_kusherbayev
24.9K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash