Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 145

2023-03-05 17:46:48 Бош прокуратуранинг билдиришича, 5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан сўнг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Манба
22.9K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-03-04 16:41:15
Венеция каналларидаги сув сатхи меъёрдан кўра ярим метрга пастлаб кетган.

Одатда сув тошқинларидан қийналадиган шаҳар бугун ёмғир озлиги ва юқори атмосфера босими сабабли сув озайиши ва айрим каналларнинг бутунлай сувсиз қолишидан азият чекмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, ушбу жараён Италия шимолидаги қурғоқчилик таъсири сабабли рўй бераётган бўлиши мумкин.

Аввалроқ The Independent нашри Европа грунт сувларининг йиғилишига ҳалақит бераётган қаттиқ қурғоқчилик остонасида турганлиги ҳақида ёзганди.

Глобал иқлим исиши билан боғлиқ муаммо секин аста барча мамлакатларда экологик муаммолар келтириб чиқармоқда. Бу бутун инсониятга табиатнинг софлигини сақлаб қолиши учун жиддий ҳаракатлар қилишига муҳим сигнал.

Афсуски Ўзбекистон ҳам бу муаммолардан четда эмас.

@r_kusherbayev
10.6K views13:41
Ochish/sharhlash
2023-03-04 15:23:44
Парламент буни назардан четда қолдириши керакмас!

Божхона ва бошқа идораларнинг кўраётган чораларига қарамай, мамлакатимиз бозорида ноқонуний тамаки маҳсулотлари улуши юқорилигича қолмоқда.

Яқинда Миробод туманидаги хонадонлардан бирида 4 млрд сўмлик тамаки маҳсулоти аниқланган. Агар бу маҳсулотлар ички бозорга кирганида давлат бюджети камида 2,5 млрд сўм зарар кўрган бўларди.

2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даврида 383 та божхона қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, салкам 37 млрд сўмлик 2 173128 қути тамаки маҳсулотининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Бугун “Ахборот”да парламент Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга свет ва газдан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш масаласини кўраётгани айтилди. Бунда 2022 йилда бюджетга 360 млрд сўм зарар етказилган.

Хўш, нега парламент 2022 йили бюджетга 500 млрд сўмга яқин зарар етказган ноқонуний тамаки сотиш ва тарқатиш учун ҳам жазони кучайтиришга шундай даражада эътибор қаратмаяпти? Бу масалага ҳам жиддий қараш вақти келмадими?

Манба
151.1K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-03-04 07:46:39
Россия Ташқи ишлар вазири Деҳлидаги анжуманда украиналиклар Россияга қарши уруш бошлаганини айтиб, кулгига қолди

«Украина халқидан фойдаланган ҳолда бизга қарши уруш бошладилар ва биз уни тўхтатишга ҳаракат қиляпмиз...», деган Лавров.

У ушбу гапни айтаётганида анжуман иштирокчилари ўзларини кулгудан тутиб тура олишмаган.

Ўхшамаган ёлғонлар мана шундай кулгуга сабаб бўлади.

@r_kusherbayev
24.1K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-03-03 12:10:50 Бугун Чимкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Кун тартибидан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчи корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Манба
22.3K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-03-03 08:01:08 "Мулк ҳуқуқи-қуш ҳуқуқи" тамойили давом этади. Навбат Зангиотага

Биз Конституцияда мулк ҳуқуқини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ёқда эса ҳокимиятлар фуқароларнинг мулк ҳуқуқини поймол қилишда давом этмоқда.

Зангиота бунга яққол мисол.

Амалдаги қонунларда кафолатланган мулк ҳуқуқига амал қилинмаётган бир вақтда, эртага Конституциядаги қўшимча кафолатлар ҳокимият ва бошқа идораларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўя олармикан? Хавотиримиз шундан.

Ҳохишимиз қонунлар шунчаки қоғозда қолиб кетмасин, ишласин. Шунда фуқароларда давлатга ва қонунларга ишонч ортади.

@r_kusherbayev
12.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-03-02 17:13:35 Диний нашида учун 5 йилга қамалган ёш йигит озодликка чиқарилди

Кун.узнинг маълум қилишича, апелляция судининг ажримига мувофиқ, 21 ёшли судланувчига тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукмга ўзгартирилиб, 2 йил синов муддати белгиланди ва у суд залида озод қилинган.
27.8K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-03-02 15:55:52 Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар жазоланади

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгилаш ҳақидаги қонунни маъқуллашди.

Бундай қонунбузарлик қилган фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси киритилмоқда.

@r_kusherbayev
31.0K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-03-02 14:51:01 Хушхабар: Сенат "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришларни маъқуллади

Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, реализация қилувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлигини кўзда тутадиган "Истеъмол кредит тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар Сенатнинг ялпи йиғилишида тасдиқланди.

Энди қонуннинг Президент томонидан имзоланиши қолди.
7.3K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-03-01 15:58:09
Адлия вазирлигининг билдиришича, йўл ҳаракати қоидаларида йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

@r_kusherbayev
19.5K views12:58
Ochish/sharhlash