Get Mystery Box with random crypto!

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Kanal manzili: @press_secretary_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.33K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 143

2021-12-10 15:44:49 "Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса эндокринология йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик.

Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳали кўплигини инобатга олиб, январь ойида тиббиёт ходимлари билан “очиқ мулоқот” ташкил этамиз", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Мутасаддилар олдига ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
26.6K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-12-10 15:01:32 Давом этаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилиши таъкидланди.

Вилоят ихтисослашган филиалларни 80 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилади.

Йиғилишда Тошкентдаги 3 та ҳамда Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Урганч тиббиёт олийгоҳларининг эндокринология кафедраларини пастга тушириш зарурлиги қайд этилди. Келгуси йил 1 июлга қадар бирламчи бўғин учун зарур бўлган 400 нафар мутахассисни қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Янги кўп тармоқли эндокринология марказида 20 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади. Бунда, гормонал ва минерал бузилишлар (остеопороз), эндокрин гинекология, репродуктив, онко-, нейро- ва офтальмо-эндокринология, нефрология, кардио-диабет ва интервенцион хирургия каби йўналишлар ташкил этилади.

Россия ва Европанинг нуфузли тиббиёт ташкилотларида ҳар йили камида 50 нафар шифокор малакасини оширишни таъминлашга топшириқ берилди.

Умуман, марказ ўз йўналишида илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантурага квоталари 2 бараварга оширилади.
36.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:58:04 Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.

Масалан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.

Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.

Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.

Шуларни инобатга олиб Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди.
24.0K views11:58
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:54:42 Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади - Президент.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
29.2K views11:54
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:49:59 Президент эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди. Булар:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.
33.6K views11:49
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:47:36 Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалалар мавзусини давом эттирди:

"Битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Туман шифохонасида диабети бор бемордан бир суткалик стационар кузатиш давомида ўртача 8 маротаба қон таҳлили олиш зарур бўлсада, 15 та лаборатория ва 60 дан ортиқ ходими бўлган туман даражасида бунинг имкони йўқ.

Сабаби оддий - марказий шифохона ва марказий поликлиникада лабораторияларнинг иш вақти тушлик пайти – соат 14-00 да тугайди. Туну-кун ишлайдиган шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораторияси эса, бир ҳудудда бўла туриб, шифохонанинг бошқа бўлимларига хизмат кўрсатмайди.

Ёки, туманларда йод дефицити, қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича гормонал таҳлиллар йўлга қўйилмагани боис, аҳоли хусусий лабораторияларга боришга мажбур бўлмоқда.

Оқибатда халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози.

Буларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш идоралари бошлиқлари билмайди-ми?

Шу боис, эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади".
26.3K views11:47
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:44:35 Президент Шавкат Мирзиёев:

"Топшириғимга кўра, икки ой давомида жойларга чиқиб,
соҳадаги ҳақиқий аҳвол, ҳам аҳолини, ҳам шифокорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам, касалликларнинг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Мисол учун, сўнгги беш йилда эндокрин касалликлари 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаймоқда.

Эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.

Эндокрин касалликларини бирламчи бўғинда эрта аниқлаш учун мураккаб ускуналар харид қилиш шарт эмас.

Бунинг учун лабораторияларни жиҳозлаш, зарур реактивлар билан таъминлаш ва нафақат эндокринолог, балки оилавий шифокорларни ҳам тайёрлаш катта самара беради".
36.2K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:35:44 Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан:

- сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди;

- эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди;

- филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқчахаражатларининг олди олинди;

- ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.

Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.
46.0K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-12-10 12:52:35
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики, раннего выявления и лечения эндокринных заболеваний.
45.1K views09:52
Ochish/sharhlash
2021-12-04 06:11:37 Бугун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат марказий газеталари - "Егемен Қазақстан" ва "Казахстанская правда" саҳифаларида давлатимиз раҳбарининг бугунги Ўзбекистон тараққиёти, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган катта интервьюси чоп этилди.

Сегодня, накануне государственного визита Президента Шавката Мирзиёева в Казахстан на страницах центральных газет этой страны "Егемен Қазақстан" и "Казахстанская правда" опубликовано большое интервью главы нашего государства о современном развитии Узбекистана, текущем состоянии и перспективах узбекско-казахстанских отношений, а также сотрудничестве в Центральной Азии.
52.0K views03:11
Ochish/sharhlash