Get Mystery Box with random crypto!

Давом этаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда туманлар | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Давом этаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилиши таъкидланди.

Вилоят ихтисослашган филиалларни 80 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилади.

Йиғилишда Тошкентдаги 3 та ҳамда Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Урганч тиббиёт олийгоҳларининг эндокринология кафедраларини пастга тушириш зарурлиги қайд этилди. Келгуси йил 1 июлга қадар бирламчи бўғин учун зарур бўлган 400 нафар мутахассисни қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Янги кўп тармоқли эндокринология марказида 20 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади. Бунда, гормонал ва минерал бузилишлар (остеопороз), эндокрин гинекология, репродуктив, онко-, нейро- ва офтальмо-эндокринология, нефрология, кардио-диабет ва интервенцион хирургия каби йўналишлар ташкил этилади.

Россия ва Европанинг нуфузли тиббиёт ташкилотларида ҳар йили камида 50 нафар шифокор малакасини оширишни таъминлашга топшириқ берилди.

Умуман, марказ ўз йўналишида илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантурага квоталари 2 бараварга оширилади.